UZ

Сўнгги янгиликлар

17:12"Реал" 100 млн евро эвазига ярим ҳимоячи харид қилиши мумкин 0 16:00Ўзбекларни ютишда тиним билмаётган Камал Гусейнов Mangu 5 турнирида яна бир таниқли ММАчимиз билан жанг қилади 0 15:21UFC Fight Night 278 бонус соҳиблари маълум. Гусковнинг эҳтимолий рақиби ҳам 100 000 долларлик чек олди 0 14:56Белал Муҳаммад кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилган UFC Fight Night 278 турнирининг барча натижалари 0 14:23"Манчестер Юнайтед" 50 миллион евролик янги ҳужумчи топди 0 13:47Достон Бозоров Амирхон Алихўжаев учун реванш олиш имкониятига эга бўлди! 0 13:05UzChess Cup III турнири бошланмоқда. Илк турдаёқ Нодирбеклар тўқнашуви 0 12:30Мария Тимофеева бугун Хорватиядаги WTA турнири бош соврини учун кортга чиқади 0 11:55Билол Муҳаммад UFC Fight Night 278 турнирининг марказий жангида мағлуб бўлди 0 11:19"Реал" ҳужумчиси Италияга йўл олиши мумкин 0 10:59Шаҳобиддин Эгамов TOP DOG чемпионлик камарини ўзида сақлаб қола олди (ВИДЕО) 0 10:29Афруза Ҳамдамова Осиё чемпионатида кумуш медалга эга чиқди 0 09:52Одилхон ва Камил Каратэ трилогиясининг янги санаси эълон қилинди 0 09:05ФИФА президенти терма жамоамизга омад тилади 0 01:44Бобир Тагиев иштирокидаги Mangu 3 марказий жанги биринчи раундда якунига етди (ВИДЕО) 0

12 июл 06:44
Янгиликлар

Бокс/ММА

Чисоранинг иштаҳаси очилди, у Хирндан Уайлдер билан жанг ташкил қилишни сўради

Британиялик боксчи Дерек Чисора Кубрат Пулевни мағлуб этганидан сўнг, кейинги жангни кимга қарши ўтказиш истагида эканини айтди.

38 ёшли боксчи бир нечта жангдан сўнг фаолиятини якунлашини ҳам таъкидлади.

"Кўп кучим қолмади. Лекин ҳаммасини сизлар учун ишлатишга ваъда бераман. Яна бир неча жанг ўтказгандан кейин боксдан кетаман. Мен кучли жангчилар билан жанг қилишни хоҳлайман. Эдди Хирнга, агар Уайлдер билан жанг ташкил қилиб берса хурсанд бўлишимни айтдим.

Мен ўз давримдаги барча кучли боксчилар билан жанг қилмоқчиман. Ғалаба ёки мағлубият, бу аҳамиятсиз. Мен шунчаки бокс тушишни хоҳлайман. Хирн ва Matchroomʼга раҳмат.

Бугун менинг жангимда болалар ҳам иштирок этди. Улар мени биринчи марта бокс тушишимни кўришди. Менга ғалаба керак эди. Кўп жангларда мағлуб бўлдим ва бу жангда ғалаба қозонишим керак эди. Ғолиб бўлиш ёқимли албатта.

Аммо, Пулев ғалаба қозонган тақдирда ҳам олдинга юришда давом этардим. Мен хафа бўлмайман. Сабаби Худонинг мен учун тузган режаси бор", - деди Чисора.

Эслатиб ўтамиз, Дерек Чисора болгариялик тажрибали рақиби Кубрат Пулевни 116-114, 116-122, 112-116 ҳисобида мағлуб этди ва WВА International камарини қўлга киритди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг