UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Жорий мавсум "Барселона" сардори ким бўлади? 0 18:30Эдсон Барбоза фаолиятини якунлади 0 17:53"Богданда босим бор эди". Маҳмуд Мурадов Гусковнинг Анкалаев билан жанги ҳақида гапирди 0 17:20Нурсултон Рўзибоевга мағлуб бўлган рус жангчисига янги рақиб берилди (ПОСТЕР) 0 16:43Расман: Диёр Имомхўжаев яна 4 йил ПФЛни бошқаради 0 16:14Мурат Гассиевнинг Баходир Жалолов билан жанг бўйича позицияси маълум бўлди 0 15:45Икки нафар ёш курашчимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди 0 15:18Қозоғистон ўзбекистонлик ММА жангчисини халқаро қидирувга берди 0 14:532026/27 йилги мавсумда дунёнинг энг қиммат 10 та футбол клуби номи маълум қилинди 0 14:19Энтони Жошуа - Тайсон Фьюри жанги қаерда ва қачон ўтказилиши айтилди 0 13:42Шон О`Мэлли танаффус олди: "Бир муддат кутиб тураман" 0 13:13Хамзат Чимаев UFC`га мурожаат қилди: "Нимани кутяпмиз?" 0 12:41"Ал Ҳилол" Англия терма жамоаси аъзосига 45 миллион фунт таклиф қилди 0 12:18Жо Роган Махачевга Йен Гэрри билан бўлган жангдан сўнг маслаҳат берди 0 11:43Кормье Нурмагомедовга: "Вақтни беҳуда сарфлашни бас қил" 0

23 июл 13:00
Янгиликлар

Бокс/ММА

Даҳшат! ММАда 1 сония ичида нокаут қайд этилди (ВИДЕО)

Кеча Флоридада Titan FC 83 турнири бўлиб ўтди.

Мазкур турнир доирасида Луис Эрнандес ММА тарихидаги энг тезкор нокаутни қайд этди. У рақиби Брайан Топпни жанг бошлангандан 1 сония ўтиб нокаутга учратган. 

Эрнандес чап оёғи билан рақиб бошига зарба берди, ушбу зарбадан сўнг рақиб йиқилди. Шундан сўнг Луис яна бир марта зарба беришга улгуриб қолди. 

Ижтимоий тармоқларда Эрнандеснинг ушбу ҳаракати танқид остига олинди. Брайан Топп ўша вазиятда рақиб томон қўлини чўзганди. Бу жангчилар орасида ўзига хос саломлашиш ҳисобланади. 

Бироқ экспертлар фикрича, Эрнандес ҳеч қандай қоидабузарликка йўл қўймаган. Лекин расмий статистикада Луиснинг нокаути учинчи сония дея қайд этилган. Чунки жанг айнан учинчи сонияда рефери томонидан тўхтатилган.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг