UZ

Сўнгги янгиликлар

18:39U-23 Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича таркибларимиз маълум 0 18:05Камилла Раҳимова Wuhan Open`да Australian Open чемпионини мағлуб этди 0 17:28Шоҳжаҳон Эргашев энди бошқа бир ўзбекни жангга чақирди 0 16:50"Манчестер Сити" катта жарима эвазига АПЛдан четлатилиш ва совринлардан маҳрум бўлишдан қутулиши мумкин эди 0 16:22"Жошуани боплаб дўппослайман, кейин Усикдан ўчимни оламан". Фьюри боксдан кетиш олдидан режалари ҳақида гапирди 0 15:40"Бундан хурсанд бўламан". Дмитрий Бивол Бетербиев билан трилогияни кутаётганини айтди 0 15:13Магомед Анкалаев UFC унга қандай ҳолатда чемпионлик камари учун жанг беришини айтди 0 14:30"Энди Месси бизники" - "Интер Майами" мураббийи 0 13:46Масвидаль UFC ташкил қилиши мумкин бўлган "энг шов-шувли жанг" қайси эканлигини айтди 0 13:14Расман! Лаша Гуджеджиани билан тўрт йиллик шартнома имзоланди 0 12:39"У 40 ёшдан ошган, аммо мени жангга чорлаяпти. Унга ҳурматим баланд" - Бенавидес Бетербиев ҳақида гапирди 0 12:12Арсен Венгер ФИФА президенти лавозими учун курашда Инфантинонинг рақибига айланиши мумкин — The Times 0 11:45Волкановски ўзига нима мотивация беришини айтди - бу пул ёки камарлар эмас 0 11:16Бугун Жаҳон чемпионатида оғир вазнлиларимиз, хусусан Музаффарбек Тўрабоевнинг чиқишига гувоҳ бўламиз! 0 10:45Фьюри – Жошуа жанги учун чипталар бир соат ичида сотилиб кетди 0

13 ноя 15:42
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дана Уайт: "Араблар Хабибни пулга кўмиб ташлашди, натижада жанг қилишининг ҳожати қолмади"

UFC раҳбарининг фикрича, ташкилотнинг енгил вазндаги собиқ чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг фаолиятини якунлашига сабаблардан бири унинг Яқин Шарқ бўйлаб уюштирган сафарларида ишлаб топган пуллари бўлган.

"Бизда мусулмон жаҳон чемпиони пайдо бўлди, аммо муаммо шундаки, у ислом мамлакатлари бўйлаб сафарларга чиқди. Саудия Арабистони, Абу-Даби, Қатарга борди ва у ерда уни пулга кўмиб ташлашди. У шунчалик кўп пул топдики, октагонга чиқиб жанг қилишига ҳожат қолмади. Кейин отаси вафот этди ва бу ҳам унинг бу иш билан шуғулланишни хоҳламаслигига муҳим сабаб бўлди", - деди Уайт Prince Street Pizza пиццерия тармоғи каналида чоп этилган интервьюсида. 

Эслатиб ўтамиз, Хабиб Нурмагомедов сўнгги жангини 2020 йилнинг октябрь ойида ўтказган. Ўшанда у эндигина 32 ёшга тўлган ва кўплаб мутахассисларнинг фикрига кўра, спорт формасининг энг юқори чўққисида эди. UFC раҳбарияти бир неча ой давомида уни яна бир бор жанг қилишга кўндиришга уриниб кўрди. Аммо 2021 йилнинг мартида Дана Уайт Нурмагомедов расман фаолиятини якунлагани ва унга тегишли бўлган енгил вазн тоифасидаги камар бўш қолганини эълон қилди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг