UZ

Сўнгги янгиликлар

20:23РАСМАН! Богдан Гусковнинг UFC'даги кейинги жанги эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 19:51Каннаваро ЖЧ тарихига кирди 0 19:05Эртага 9 нафар боксчимиз Хитойдаги жаҳон кубогида жанг қилади 0 18:35Конор Макгрегор: "UFC'да қолишимга умид қиламан" 0 17:24Беҳруз Каримов Луис Диасни зарарсизлантириш, узоқ масофадан зарба ва бошқа масалалар ҳақида 0 16:48Перейра Ган билан жанг учун апелляция беришдан воз кечди. У реванш истамоқда 0 15:21"Шара Буллет ҳеч қачон UFC чемпиони бўлмайди" - Царукян 0 14:39Алекс Перейра навбатдаги жангини қачон ўтказмоқчи эканини айтди 0 13:13Колумбия бош мураббийи Ўзбекистонга қарши учрашувдан сўнг нималар деди? 0 12:36UFC 330 турнири учун иккинчи чемпионлик жанги эълон қилинди 0 11:17Жаҳон кубоги. Феруза Казакова Хитойдаги юришини муваффақиятли бошлади 0 10:44Алекс Перейра оғир вазнда қоладими? Унинг ўзи жавоб берди 0 10:16Фабио Каннаваро: "Хатолар бўлди, улар устида ишлаймиз" 0 09:02ЖЧ-2026. Колумбияга қарши тарихий ўйинда имкониятни бой бердик 0 07:33P4P UFC рейтинги янгиланди: Рўйхатда икки янги ном 0

13 дек 11:54
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дана Уайт: "Царукянни ҳайдаб юборишим мумкин эди"

Жаҳоннинг энг кучли Лигаси раҳбари Дана Уайт енгил вазн рейтинги пешқадами Арман Царукян билан зиддият мавзусига ойдинлик киритди.

UFC раҳбарининг айтишича, у Арман билан зиддиятга бормаган. Царукяннинг ўзи нима учун Жастин Гэтжи ва Пэдди Пимблетт ўртасидаги вақтинчалик чемпионлик учун жангни ололмаганини жуда яхши билади.

"У ҳали ҳам шу ерда, чунки, биласизми, мен нима қилмадим? Мен уни ҳайдамадим, у билан хайрлашмадим, гарчи қўлимдан келса ҳам. Шундай экан, биз уни ёмон кўрмаймиз ва мен у билан ҳеч қандай зиддиятга бормаганман. Арман эркак, у вазият қандайлиги, саҳна ортида нима бўлганини ўзи билади. У буни билади - биз ҳаммамиз буни биламиз. Мен ҳеч қачон бу ҳақда омма олдида гапирмайман, чунки сиз, журналистлар, кекса кампирлар каби - муҳокама қилиш ва босиш мумкин бўлган ҳамма нарсадан фойдаланасиз. Бу бизнесда кўп нарсалар содир бўлади, лекин биз буни ўзаро сақлаймиз. Вазият шундай ва Арман буни жуда яхши билади", - деди ташкилот раҳбари The MacLife’га берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойида Арман Царукян вазн ташлаш ортидан бел жароҳати туфайли Ислам Махачев билан чемпионлик жангига чиқа олмаганди. Кейин сўнгги лаҳзада UFC таклифини "ҳақорат" деб атаб, Матеуш Гамрот билан реванш жангидан бош тортган эди.

Шунга қарамай, россиялик жангчи Илия Топурия ва Чарльз Оливейра ўртасидаги чемпионлик жангини суғурта қилди ва ноябрь ойида октагонга қайтиб, кетма-кет бешинчи ғалабасини қўлга киритди. У Дэн Хукерни қўл учбурчаги билан бўғиб қўйди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг