13 апр 13:52
Янгиликлар
Бокс/ММА
Дана Уайт Чимаев — Стрикленд жангидан олдин қандай хавфсизлик чораларини кўришини очиқлади
UFC раҳбари Дана Уайт Хамзат Чимаев ва собиқ чемпион Шон Стрикленд ўртасидаги жанг олдидан кучайтирилган хавфсизлик чоралари ҳақида гапирди.
"Умид қиламанки, кимдир [Paramount]’га айтиб қўйгандир — face-off бўлмайди ва бу аниқ. Биз аҳмоқ эмасмиз, ҳаммасини тушунамиз — қўриқчиларни кўпайтириб, полиция жалб қиламиз ва ҳоказо. Ҳамма жойда: меҳмонхоналарда, тасодифий учрашувларда — барчасини ҳисобга оляпмиз. Албатта, уларни турли меҳмонхоналарга жойлаштиришга ҳаракат қиламиз. Бу албатта амалга ошади", — деди Уайт.
Ҳавола :
Манба : Yahoo Sports
Фикрлар