02 июл 07:07
Янгиликлар
Бокс/ММА
Дана Уайт: Конор ягона
UFC президенти Дана Уайтнинг фикрича, ташкилотнинг икки вазн тоифасида собиқ чемпиони Конор Макгрегорнинг ўринини ҳеч ким боса олмайди.
«Конор ягона, у битта. Кўпчилик мендан янги Конор Макгрегор пайдо бўладими деб сўрашади. Кўпчилик унга ўхшашга ҳаракат қилади. Лекин мен аниқ айта оламан - Конордек спортчи бошқа чиқмайди»,-деди Уайт.
Маълумот учун, Конор Макгрегор ўтган йили Хабиб Нурмагомедовдан қабул қилинган мағлубиятдан сўнг, ҳали ҳам октагонга қайтгани йўқ.
Ҳавола :
Манба : MMA Fighting
Фикрлар