UZ

Сўнгги янгиликлар

18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0 11:35Бектемир Меликўзиев чемпионлик жангидан четда қолди(ми?) Хайме Мунгиянинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 11:04Тони Кроос мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин 0

10 июл 16:42
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дана Уайт — Макгрегорнинг келажаги ҳақида: "Агар ютса бешта, ютқазса учта сценарий бор"

UFC президенти Дана Уайт Конор Макгрегор ва Макс Холлоуэй жангидан кейин ирландиялик жангчининг келажаги ҳақида фикр билдирди.

"Агар Конор шанба оқшомида ғалаба қозонса, ҳамма нарса бўлиши мумкин. Шанба куни ким ютмасин, бу катта ғалаба ва фаолиятидаги муҳим қадам бўлади, айниқса ҳозирги вазиятда. Бу икки жангчи аллақачон спортда ҳамма нарсага эришган.

Конор ғалаба қозонса, хаёлимда тахминан бешта сценарий бор. Макс ютса, унга оид учта вариант мавжуд. Шунинг учун бу жанг ҳар иккиси учун ҳам жуда муҳим.

Менга бу спортда ёқадиган жиҳат — кутилмаган воқеалар. Масалан, Оқ уйда турнир ўтказилишини ким кутганди? Бу содир бўлишини ким билганди?

Мен ҳам бу жангни кутмаганман. Ўтган йили Конор жанг қилади деб ўйлагандим, аммо у октагонга чиқмади. Кейин эса умуман қайтмайди, деб ўйладим. Бу спортни қизиқарли қиладиган нарса ҳам шу. Йилнинг қолган қисми қандай кечиши ҳақида тасаввуримиз бор, аммо биз кутмаган воқеалар ҳам рўй беради", — деди Уайт.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг