12 авг 12:12
Янгиликлар
Бокс/ММА
Дана Уайт UFC жангчисининг фожиали вафоти ҳақида илк бор фикр билдирди
UFC президенти Дана Уайт 3 август куни 34 ёшида уйқусида вафот этган бразилиялик UFC жангчиси Алан Насиментонинг фожеали ўлими ҳақида гапирди.
"Бу даҳшатли. Биламанки, унинг бутун жамоаси бу хабардан том маънода вайрон бўлди. Улар жуда қаттиқ қайғуришди. Бу ёш инсонлар билан содир бўлмаслиги керак бўлган, аммо афсуски, юз берадиган даҳшатли фожиалардан бири", — дейди Уайт MMA Mania нашрига берган интервьюсида.
3 август куни Алан Насименто ухлаётган вақтида юрак хуружини бошдан кечиргани тахмин қилинмоқда. Унинг жонсиз ҳолда топилгани маълум қилинди. Воқеа жойига етиб келган тиббий ёрдам ходимларининг саъй-ҳаракатларига қарамай, унинг вафот этгани жойидаёқ қайд этилган.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар