UZ

Сўнгги янгиликлар

10:23Осиё ўйинлари-2026. Якуний медаллар рейтинги маълум бўлди (ТОП-20) 0 09:58Самбо. Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида 5 та медаль! 0 09:05Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга етиб борди 0 17:43Осиё ўйинларининг ўн тўртинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:15Энтони Жошуа Фьюридан кейин ким билан жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 16:55Осиё ўйинларининг 14-кунини бешта медаль билан якунладик 0 16:24Ўзбекистондаги футбол мавсумини "куз-баҳор" форматига ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда 0 14:39ESPN талқинига кўра 30 ёшгача бўлган энг яхши ММА жангчилари рейтинги эълон қилинди 0 11:28Самбо. Жаҳон чемпионатини иккита олтин медаль билан бошладик 0 20:05Расман: Отабек Шукуров Сербия клубига ўтди 0 19:47Осиё ўйинларининг сўнгги медалларга бой ўтадиган кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум 0 18:50Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 18:22Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркияга имкониятни бой берди 0 17:30Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида спортчиларимиз 9 та медаль қўлга киритишди: шулардан 4 таси олтин! 0 21:42Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0

15 ноя 16:09
Янгиликлар

Бокс/ММА

Даниэль Кормье октагонга қайтмоқчи, рақиб ҳам маълум

Икки вазнда собиқ UFC чемпиони Даниэль Кормье фаолиятини қайта тиклаш ҳақида ўйлай бошлади.

У UFC 321 турнири олдидан Том Аспиналл билан юзма-юз суҳбатда Жаилтон Альмейда каби оғир вазнлилар жанг қилишни билмаслигини ва ўз сўзларини октагонда тасдиқлашга тайёрлигини айтганди.

Жаҳоннинг энг кучли лигаси шарҳловчиси бразилиялик билан жанг қилишга тайёрлигини UFC 322 турнири учун кўргазмали вазн ўлчаш маросими пайтида ҳам маълум қилди.

"Мен Жаилтон Альмейда билан жанг қилишим мумкин эди. У ерда биз фақат кураш бўйича беллашамиз. Альмейда билан яккама-якка олишувда имкониятим бор. Мен ва Жаилтон, октагон ичидаги кураш. Бу хавфсиз. Ҳа, жуда хавфсиз. Иккаламиз ҳам бир-биримизни партерга ўтказамиз. Мен Жаилтон билан муштлашишим ва кейин навбатдаги жангни шарҳлашга боришим мумкин", - деди 46 ёшли Кормье ташкилотнинг оғир вазнли жангчиларидан қайси бирига қарши октагонга чиқиши мумкинлиги ҳақида берилган саволга жавоб берар экан.

Маълумот учун, Даниэль Кормье 2020 йил август ойида чемпионлик трилогиясининг сўнгги жангида Стипе Миочичга очколар бўйича ютқазиб, фаолиятини якунлаганди. Жаилтон Альмейда эса октябрь ойида бўлажак даъвогарлик жангида уч раунд натижаларига кўра Александр Волковга ҳакамларнинг айри қарори билан мағлуб бўлган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг