27 авг 11:00
Янгиликлар
Бокс/ММА
Дастин Порье вазндаги энг хавфли жангчи номини айтди
Енгил вазн тоифасида UFC камарига расмий даъвогар Дастин Порье ўз вазнидаги энг хавфли рақиб ҳақида фикр билдирди.
"Аввалроқ Хабиб вазндаги энг хавфли рақиб эди, у ҳозир йўқ. Энди эса энг хавфлиси - Ислам Махачев! Чунки унинг жанг услуби Хабибникига ўхшайди, бундай услубга қарши жанг қилиш эса қийин", - деди Порье.
Эслатиб ўтамиз, Ислам навбатдаги жангини 30 октябрь куни Рафаэль дос Аньосга қарши ўтказади.
Ҳавола :
Манба : fighttime
Фикрлар