UZ

Сўнгги янгиликлар

17:15"Фақат раундлар". Бивол ўзбекистонлик боксчилар билан машғулот ўтказмоқда (ФОТО) 0 16:44WBC президенти Дэвид Бенавидеснинг WBC камаридан воз кечганига муносабат билдирди 0 16:1340 ёшли Жиру 37 ёшли Давиде Анчелоттига нима учун "сиз"лаб мурожаат қилишини тушунтирди 0 15:42Жон Жонс ҳаётидаги энг катта афсусларидан бири ҳақида гапирди 0 15:11Қозоғистонлик боксчи ўзбек рақибга қарши жангдан кейин жароҳат олгани маълум бўлди 0 14:40Майкл Пейж энди бошқа промоушенда жанг қилади 0 14:13Моуриньо "Вильярреал" билан ўйиндан сўнг матбуот билан мулоқот қилишни рад этди. Нега? 0 13:42Дэвид Бенавидес энди WBC чемпиони эмас! 0 13:11Итальян сузувчиси Тошкентдаги Жаҳон кубогида Элдор Шомуродов либосида стартга чиқди + ФОТО 0 12:40UFC Fight Night 290 турнирининг ярим миллион долларлик бонуслари кимларга насиб этди? 0 12:09Ла Лига собиқ ҳаками Винисиус "Вильярреал" билан ўйиндаги четлатилиши сабабли нечта ўйинни ўтказиб юборишини айтди 0 11:38Ўзбекистонлик саблячилар Жаҳон кубогида икки медаль қўлга киритди 0 11:07Бугун Жаҳон чемпионатининг жамоавий аралаш беллашувларида иштирок этамиз (Жуфтликлар) 0 10:36Нажмиддин Қосимҳожиев ва Озода Собиржонова Париж Гран-присида совриндор бўлди 0 10:05"Барселона" Флик қўлостида ўтказган 126 та ўйинда 43-йирик ғалабасини қўлга киритди 0

15 авг 10:33
Янгиликлар

Дзюдо, Токио-2020

Давлат Бобонов: «Менга Президентим ва халқимнинг ишончи куч берди»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 август куни Токио-2020 Олимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этган спортчи, мураббий, шифокор ва мутасадди раҳбарларни юксак давлат мукофотлари билан тақдирлаган эди.

 Мукофот олганлар орасида дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Токио-2020 Олимпиадасининг бронза медали совриндори Давлат Бобонов ҳам бор. Навоий вилояти ўғлони «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвонига лойиқ кўрилди. 

«Олимпия ўйинлари бошқа мусобақалар, хусусан жаҳон ва қитъа чемпионатларидан анча юқорида туришига, савияси баланд эканига бевосита ўз иштироким натижасида амин бўлдим», - дейди Бобонов. - «Олимпиадагача шу йилнинг ўзида Қирғизистонда ўтказилган Осиё чемпионатида олтин, Венгриядаги жаҳон чемпионатида кумуш медалларни қўлга киритгандим. Бу икки ютуқ менга Олимпиадада янада куч беришига ишонгандим. Аммо, мусобақа савия ва даражаси, у ердаги ҳарорат мен кутганимдан ҳам юқори экан. Ҳар бир спортчи нафақат ўзи, балки оиласи, яқинлари, Ватани шаънини ҳимоя қилиш учун ҳаракат қилади. Ўз ўрнида мен ҳам бутун мусобақа давомида ортимда 34 миллионлик халқим, ота-онам, яқинларим, оила аъзоларим ва Сиздек Президентим борлигини дилдан ҳис қилиб турдим. Президентим ва халқимнинг ишончи менга қўшимча куч берди. Фурсатдан фойдаланиб, биз спортчиларга қаратаётган эътиборингиз учун миннатдорлик изҳор қиламан. Самолётдан тушишимиз билан бизга Президент совғаси сифатида уй ва машина беришди. Бунинг учун яна бир бор раҳмат айтаман. Бу бизга яна мотивация беради ва насиб қилса, Париж-2024 Олимпиадасида олтин медаллар билан қайтамиз. Шахсан ўзим шу юқори минбардан туриб Париждан чемпион сифатида келишимга ваъда бераман». 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг