UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

18 май 15:41
Янгиликлар

Футбол

Де Брюйне фаолиятини АПЛнинг бошқа клубида давом эттиришини истисно қилмади

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди.

Апрель ойи бошида 33 ёшли бельгиялик футболчи мавсум якунида "Манчестер Сити"ни тарк этишини эълон қилганди. У 2015 йилдан бери "шаҳарликлар" сафида ўйнамоқда.

"Ҳа, келажагим ҳақида клублар билан музокаралар олиб боряпман. Қандай қарор қабул қилинишидан қатъи назар, яхши футбол ўйнашни хоҳлайман. Англияда қолиш? Ким таклиф қилишига боғлиқ. Менинг оилам ва болаларим бор, шунинг учун ҳаммани қониқтирадиган мураккаб қарор қабул қилишим керак", - деди де Брюйне.

Де Брюйне жорий мавсум барча турнирлар доирасида 38 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. У "шаҳарликлар" сафида жами 420 та ўйинда 108 та гол ва 177 та голли узатмани амалга оширган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг