UZ

Сўнгги янгиликлар

14:52Жаҳон чемпионатининг илк кунида ёш самбочиларимиз 6 та медаль қўлга киритишди 0 14:27"Жангга чиқишнинг имкони бўлмаганди". Царукян – Махачев билан бекор бўлган жангни эслади 0 14:05"Мен финиш излайман". Анкалаев – Перейра билан жанг ҳақида 0 13:44Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор 0 13:23Макгрегор Нурмагомедов - Хьюз реванш жангига муносабат билдирди 0 13:02Туркманистонлик Довлетжон Ягшимурадов PFL чемпионлик камари учун жанг қилди 0 12:41Жон Жонснинг акаси 39 ёшида вафот этди. NFL чемпионининг ўлим сабаби... 0 12:20ЎФА Каннаваро билан музокаралар олиб борилаётгани, лекин бу борадаги асоссиз хабарларга ишонмасликни маълум қилди 0 11:58UFC 320 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 11:37Анкалаев Перейрага қарши! Эрта тонгда бизни UFC 320 турнири кутиб турибди 0 11:15Санжар Зокиров билан бир кардда жанг қилган Асламжон Ортиқов собиқ чемпионни мағлуб этди 0 10:52ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим" 0 10:31Усман Нурмагомедов ирландиялик рақибини иккинчи бор мағлуб этди, Мирафзалда баҳсли ғалаба. PFL Dubai турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 10:06Санжар Зокиров мағлубиятсиз сериясини давом эттирган ҳолда хитойлик рақибидан устун келди 0 09:43Таэквондо терма жамоамиз "Albanian Open" турнирида қатнашади 0

14 май 05:13
Янгиликлар

Футбол

Де Брюйненинг агентлари футболчининг хизматларини "Реал"га таклиф қилди

Теглар :  Кевин де Брюйне
"Манчестер Сити"нинг 33 ёшли ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне номзоди Мадрид "Реал"ига тавсия этилди.

Манба маълумотларига кўра, белгиялик футболчининг агентлари Тони Кроос фаолиятини якунлаганидан сўнг "Реал"га марказий яримҳимоячи кераклигини билган ҳолда Кевинни тавсия қилишган. Таъкидланишича, Де Брюйне "Реал"да ўйнашни хоҳлайди ва маошини икки баробарга камайтиришга ҳам рози. Ҳозирда яримҳимоячининг "Манчестер Сити"даги маоши тахминан 16 миллион евро атрофида бўлса, Испания грандида у 7-8 миллион евро маош олишга тайёр. "Реал" ушбу таклифни ҳурмат билан қабул қилди, бироқ 33 ёшли яримҳимоячининг энг яхши футбол йиллари ортда қолди деган фикрда.

Маълумот учун, Де Брюйне жорий мавсум якунида "Манчестер Сити"ни тарк этади. У бу мавсум барча мусобақаларда 37 та ўйинда иштирок этиб, 6 та гол урган ва 8 та гол узатма берган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг трансфер қиймати 27 миллион еврони ташкил этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг