UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

27 сен 08:21
Янгиликлар

Бокс/ММА

Де Ла Хойя "Канело"га мураббийни алмаштиришни маслаҳат берди

Сауль "Канело" Альвареснинг собиқ промоутери Оскар Де Ла Хойянинг фикрича, 35 ёшли мексикалик Теренс Кроуфорддан учралган мағлубият ҳамда иккинчи ўрта вазнда мутлақ жаҳон чемпионлигидан айрилганидан сўнг мураббийни алмаштириш вақти келди.

"Унга бера оладиган ягона маслаҳатим - янги мураббий топиш, - деди Де Ла Хойя FightHype’га берган интервьюсида. - Мен унга фаолиятини якунлаш бўйича маслаҳат бера олмайман, чунки бу жуда шахсий масала. Лекин унга янги усулларни ўргатадиган янги мураббий топишни маслаҳат беришим мумкин".

"Тасаввур қилинг, у дунёдаги энг яхши мураббийлардан бири, масалан, Ронни Шилдс билан ишлайди. У унга оёқларни қандай ишлатишни, тезлик ва ҳаракатчанликдан фойдаланишни ва оёқларда ҳозиргидек оғир бўлмасликни ўргатади", - дея қўшимча қилди Де Ла Хойя. - Унинг тезлиги ва рефлекслари билан элита рақибларга қарши яна бир нечта жанг ўтказиш имконияти бор, аммо унга янги мураббий керак".

Маълумот учун, Сауль Альварес кўп йиллардан буён мексикалик мураббий Эдди Рейносо билан ҳамкорлик қилиб келади. Мексикаликнинг навбатдаги рақиби ким бўлиши ҳам ҳозирча номаълум. Де Ла Хойянинг сўзларига кўра, Кроуфорднинг ғалабаси Альвареснинг бошқа топ рақиблар билан жанг қилиш имконияти йўқлигини англатмайди.

"Агар "Канело" тўғри рақибга эга бўлса ва унга қарши туриб, жангни бошласа, уни нокаутга учратади. Яъни, мен "Канело"ни "ҳалокатга учраган учувчи" демоқчи эмасман. Мутлақо йўқ. Ҳамма гап рақиб танлашда ва мухлисларидан сўнгги долларни тортиб олишда".

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг