UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

20 ноя 09:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дэн Хукер: "UFC’ни Царукяндан халос қиламан"

Дэн Хукер дунёнинг энг кучли лигаси раҳбарияти Арман Царукяннинг мағлубиятини кўришдан хурсанд бўлишига ишончи комил.

Янги зеландиялик чемпионлик жанги эвазига UFC’га бу хизматни бажонидил кўрсатади.

"Мен кўп одамлардан нафратланаман. Ҳа, унга нисбатан нафрат бор, биз бир-биримизни ёқтирмаслигимиз аниқ. Лекин жанг қанчалик яқин бўлса, буларнинг барчаси орқа планга ўтиб бораверди. Мен жангимиздан жуда хурсандман ва ундан ҳамма нарсани олиш имкониятини интиқлик билан кутяпман. Арман чемпионлик жангига навбатда турган биринчи рақамли даъвогар ва мен бу йигитнинг имкониятини ўғирламоқчиман.

Айнан шунинг учун Царукян билан жанг қилишни сўрадим. Мен Хантер Кэмпбелл ва Шон Шелбига бу жангни менга беришларини илтимос қилдим. Мен уларга: "Биламан, у сизга ҳам ёқмайди - уни йўлдан олиб ташлашимга имкон беринг" деб айтдим. Мен сизни Гамротдан қутқардим, энди Армандан ҳам қутқараман. Лекин бунинг эвазига сиз менга титул жангини берасиз. 

Кеча у билан кўз уриштириб олгандик, қўлчаларини иягимга чўзганида ўзимни кулгидан тўхтата олмадим. Мен унга: "Менинг шимим сенинг қўлингдан узунроқ, оғайни. Бунчалик ҳовлиқма" дедим. Қўл чўзишда мен албатта катта устунликка эгаман. Ҳа, у курашади ва мени чарчатишга ҳаракат қилади, лекин курашнинг энг яхши томони шундаки, икки томон ҳам чарчайди. Шунинг учун мен ундан секинроқ чарчашим керак. Кўриниб турибдики, устунлик менда ва у ҳеч нарса қила олмайди", - деди Хукер Доҳадаги матбуот анжуманида.

Маълумот учун, 22 ноябрь куни Қатар пойтахтида бўлиб ўтадиган UFC Fight Night 265 турнирининг асосий жангида Арман Царукян ва Дэн Хукер ўзаро октагонда тўқнаш келишади. Бу енгил вазнлилар ўртасидаги эҳтимолий даъвогарлик жанги ҳисобланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг