UZ

Сўнгги янгиликлар

11:44Макгрегор Ирландия Президентлиги учун номзоди ҳақида: "Мен етарлича овоз тўпладим" 0 11:23"Байер"дан хайдаланган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум 0 11:02Нганну ва Уайлдер ўзаро жанг қилишга келишиб олишди 0 10:41Ўзбек қишки спортидаги нохуш хабарлар давом этади: Гейниш ва Чигирёв АҚШ Гран-присида ҳам қатнашмайди 0 10:20Ислам Махачев: "Биламан!" 0 09:59УЕФА "Барселона"га EЧЛда "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди 0 09:38Карлос Алькарас US Open турнирининг илк 1/2 финалчиси 0 09:17Темировнинг Тошкентда ким билан жанг қилиши маълум бўлди 0 08:56Ўсмирлар ўртасидаги Осиё ўйинлари учун ёш тоифалари эълон қилинди 0 08:35Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олдими? 0 08:14Жаҳон чемпионатида тарих яратган ўсмирларимиз Ватанга қайтишди 0 07:53Наоя Иноуэ жангдан олдинги актуал формасини кўрсатди + ФОТО 0 07:32Дэвис кубоги: Теннисчиларимизнинг Гонгконгга қарши ўйин учун таркиби маълум 0 21:31CAFA Nations Cup-2025: Терма жамоамиз Туркманистонни мағлуб этди 0 19:39Мэнни Пакьяонинг кейинги жанги ҳам камар учун бўлиши мумкин 0

01 окт 19:41
Янгиликлар

Теннис

Денис Истомин Бьеллада 1/4 финалга чиқди

Италиянинг Бьелла шаҳрида "Челленжер" туркумига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда.

"Biella Challenger 80" мусобақасида мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Денис Истомин ҳам муваффақиятли иштирок этяпти. Ҳамюртимиз илк даврада украиналик Илья Марченкони 7:6(7:0), 6:2 ҳисобларида мағлуб этган эди. 

Денис ҳозиргина якунига етган 1/8 финал учрашувида италиялик Стефано Наполитанога қарши кортга чиқди. Бир соату 27 дақиқа давом этган учрашувда Истомин ATP рейтингида 268-поғонадан жой олган Стефанодан 6/3, 6/4 ҳисобларида устун келди. 

Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви эди. Денис баҳс давомида 5 та, Наполитано эса 7 та эйс зарбасини амалга оширди. Теннисчимизнинг чорак финалдаги рақиби турнирнинг иккинчи ракеткаси Кристофер О`Конелл бўлади. Ҳозиргина якунига етган учрашувда Кристофер аргентиналик Хуан Пабло Фиковични 5/7, 6/4, 6/1 ҳисобларида енгди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг