UZ

Сўнгги янгиликлар

17:12"Манчестер Сити" ва АПЛнинг яна икки клуби Баэнани кузатмоқда 0 16:45Мирафзал Ахтамов Нурсултон Рўзибоевнинг Майкл Пейжга қарши жангига тахмин билдирди 0 16:02Энди Руис икки йиллик танаффусдан кейинги илк жангда мағлуб бўлди 0 15:30Жавоҳир Умматалиев яна Дюбуа билан бир кардда жанг қилади. Сана ва манзил аниқ 0 14:54EЧЛнинг асосий даъвогарлар рейтинги эълон қилинди. Амалдаги чемпион ТОП-3 да эмас! 0 14:27"Буни қилманг!". Соболенко Раҳимова билан баҳсдан кейин мухлисларни наша чекишни тўхтатишга чақирди 0 14:10Асадхўжа Мўйдинхўжаев навбатдаги жангини ҳам Британияда ўтказади. Жанг санаси маълум (ПОСТЕР) 0 13:35Имавов Шон Стриклендга қарши чемпионлик жангини тасдиқлади 0 13:04"Манчестер Сити"нинг август ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди 0 12:32Дана Уайт Царукян - Руффи жанги мақоми ҳақида: "Арман жуда кўп гапириб юборяпти" 0 12:0117 ёшли учинчи ракеткамиз Куршумлия-Баня турнирида 1/2 финалга чиқди 0 11:32Алжамайн Стерлинг Нурмагомедовнинг мағлубиятида UFC`ни айблади 0 10:53Sofascore. Шомуродов энг зўри. Файзуллаев эса... 0 10:24Хамзат Чимаев Ислам Махачевнинг жангига баҳо берди 0 09:55Арина Соболенко: "Камилла — ҳақиқий жангчи!" 0

05 окт 12:00
Янгиликлар

Теннис

Денис Истомин финал остонасида уч сет тер тўкди

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида ўтказилаётган теннис бўйича “Челленжер” туркумига кирувчи турнир ўзининг қизғин палласига кириб боряпти.

Соврин жамғармаси 50 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу турнирда ҳамюртимиз Денис Истомин биринчи рақам остида ҳаракат қиляпти. Осиё ўйинлари ғолиби Алматида ҳам ғолибона юришини давом эттирмоқда. 

Ҳозиргина якунига етган ярим финал учрашувида теннисчимиз Лукаш Росолга қарши кортга чиқди. Чехиялик 33 ёшли теннисчи ўз вақтида дунёнинг 24-ракеткаси бўлганди. Бир соату 46 дақиқа давом этган мураккаб баҳсда Денис рақибини 3:6, 6:3, 6:4 ҳисобида мағлуб эта олди. 

Эътиборга молик жиҳати шундаки, иккинчи ва учинчи сетларда Истомин 0:2 ҳисобида мағлуб бўла туриб, чиройли тарзда брэйкни амалга ошира олди ва финалга чиқди. 

Таққослаш учун, Денис Истомин дунё рейтингида 103, Лукаш Росол эса 177-ўринни эгаллаб турибди. Теннисчилар шу кунгача ўзаро турнирларда беш маротаба тўқнаш келишганди. Бугун олтинчи учрашувда Денис умумий ҳисобдаги иккинчи ғалабасини тантана қилди. Қолган тўртта баҳсда Росол зафар қучган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг