24 окт 11:48
Янгиликлар
Теннис

Денис Шаповалов "Мастерс"да қатнашмайди
Денис Шаповалов Парижда бўладиган "Мастерс" турнирида иштирок этмайдиган бўлди.
Асосий тўрда унинг ўрнини Антверпен турнири финалчиси Артур Фис эгаллайди. Канадалик теннисчи сўнгги марта "Уимблдон"да кўриниш берганди. Шундан кейин у жароҳатини тиклаш билан банд бўлмоқда. Бунга қадар у US Open турнирида ҳам қатнашмаган эди.
Келаси ҳафтада у рейтингнинг кучли 100 талиги сўнгги поғоналарга тушади. Шаповаловдан ўтган йили Вена финалида ишлаб олинган 300 очко олиб ташланади.
Ҳавола :
Манба : EntryLists
Фикрлар