UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

16 авг 12:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

Диллиан Уайт ва 20 ёшли иқтидор эгаси Мозес Итаума тарозидан ўтиб олди

Бугун Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида Турки ал Аш-Шейх томонидан навбатдаги профессионал бокс турнири ташкил этилади.

Мухлислар оқшом доирасида супероғир вазн тоифасидаги қизиқарли жангга гувоҳ бўлишади. Унда британиялик боксчилар - мағлубият ва муроса нималигини билмай келаётган 20 ёшли "проспект" Мозес Итаума (12-0, 10 KO) тажрибали ватандоши Диллиан Уайт (31-3, 21 КО)га қарши рингга кўтарилади. 

Бугунги жанг олдидан боксчилар расмий тарозидан ўтиш маросими ҳамда сўнгги нигоҳлар тўқнашувида учрашишди. Мозес Итаума тарозида 106,8 килограмм тош босди. Бу унинг фаолиятидаги энг енгил оғирлик ҳисобланади. Шу йилнинг май ойида Майк Бейлоганга қарши ўтказган жангида у ҳозиргидан 9 килограммга оғирроқ эди. 

Диллиан Уайт эса тарозида 110,9 килограмм вазн қайд этди. У ҳам сўнгги жанги билан таққослаганда, 8,6 килограммга енгилроқ чиқди. Уайт ўтган йилнинг декабрь ойида Эбенезер Теттега қарши ўтказган жангида деярли 120 кг вазнга эга эди. Бугун Диллиан фаолиятининг сўнгги 10 йиллигидаги энг енгил вазн билан рингга кўтарилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг