UZ

Сўнгги янгиликлар

23:00Азамат Нуфтиллаев камар соҳиби бўлди, "Сатурн"да рақиб ўзгарди ва "Octagon 75" турнирининг барча натижалари 0 21:04Навбаҳор Ҳамидова Олимпиада чемпиони ва уч карра жаҳон чемпионини мағлуб этиб, Жаҳон кубоги ғолибасига айланди 0 18:34Блогер-кикбоксчи Дана Уайтдан Оқ уйдаги UFC турнири учун жанг беришни сўради 0 18:13"Башарасини бежаб қўярдим". Иан Гарри Камару Усман ҳақида 0 17:52"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди (ФОТО) 0 17:31Усик жангига икки ҳафта қолганида онасига мурожаат қилди (ФОТО) 0 17:10Уимблдон. 18 ёшли Мирра Андреева 1/8 финалда 0 16:49Тони Фергюсон қачон жанг ўтказишини айтди 0 16:28Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда! 0 16:07Шахматчи қизларимиз 676 250 доллар мукофот пулига эга Жаҳон кубогида иштирок этишади 0 15:46World Boxing учинчи босқичи якунларига кўра Қозоғистон биздан ўзиб кета оладими? (Жадвал) 0 15:25Спорт вазири ўринбосари бугунги финал олдидан Навбаҳор Ҳамидова билан учрашди 0 15:04"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади 0 14:43Анвар Анваров Франциядаги турнирда шоҳсупага кўтарилди 0 14:22Уимблдон. Ига Свёнтекнинг юриши давом этмоқда 0

03 янв 10:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дилшодбек Рўзметов АҚШдаги промоутерлик компанияси билан шартнома имзолади

Яримоғир вазн тоифасидаги боксчимиз Дилшодбек Рўзметов АҚШнинг "Fight Game Advisors" промоутерлик компанияси билан шартнома имзолади.

24 ёшли чарм қўлқоп устамиз 2021 йилнинг декабрь ойида проф боксда дебют қилган эди. Шундан сўнг у проф рингда 3 та жанг ўтказди ва барчасида ғалаба қозонди.

Ҳаваскор боксда 2019 йилда Екатеринбург (Россия) шаҳрида ташкил этилган жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган, Токио-2022 Олимпиадаси иштирокчиси, 2021 йилда Дубай (БАА)да ўтказилган Осиё чемпионати ғолиби ҳисобланган Дилшодбек Рўзметов машғулотларни АҚШда давом эттирмоқда.

"Fight Game Advisors" компанияси президенти Питер Кан Рўзметов билан келишув эълон қилингач, боксчимиз ҳақида илиқ фикр билдирди:

"Мен Дилшодбек билан унинг профессионал фаолиятига йўл-йўриқ кўрсатиш учун ҳамкорлик қилаётганимни эълон қилишдан жуда мамнунман. 2020 йилги Олимпиадада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилганидан сўнг унинг услуби профессионал даражага мослаштирилганини кўриш мумкин эди. Мен олдинда нималар кутаётганидан ҳаяжондаман".

Ўз ўрнида Дилшодбек Рўзметов ҳам бу келишувдан мамнун эканини яширмади:

"Ўзбекистонда бокс бошқа спорт турларига қараганда кўпроқ ривожланган. Яхши боксчиларнинг барчаси йирик промоутерлар билан шартнома имзолаган. Мен Питер Кан билан шартнома имзоладим ва чин дилдан ишонаманки, мен ўзбекистонликлар орасида катта промоутер билан шартнома имзолаб, жаҳон чемпиони бўлиш илинжидаги навбатдаги боксчиман. Питернинг тажрибаси ва муваффақияти билан мен ўз олдимда катта имкониятлар пайдо бўлишига шубҳа қилмайман," - деди Рўзметов.

Дилшодбек Рўзметов ҳозирда Флорида штатининг Бока-Ратон шаҳрида Артём Кузминов ва Дерик Сантос билан биргаликда машғулот олиб бормоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг