UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0

08 окт 11:28
Янгиликлар

Хоккей

Дмитрий Крамаренко "Ҳумо" билан ўйиндан сўнг: Ҳужумда рақибга тўлиғича имкониятни бой бердик

"Ермак" хоккей клуби бош мураббийи Дмитрий Крамаренко "Ҳумо"га қарши мағлубиятдан сўнг (1:5) ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ютқаздик. Ҳужумда рақибга тўлиғича имкониятни бой бердик, ҳудди ҳимоядаги каби. Кўпчилик қолганимизда ҳам ёмон ўйнадик. Афсуски, биз ҳозирча бундай зарбаларни қабул қила олмаяпмиз. 


-Сизда жуда ажойиб дарвозабон бор. Нима учун бундалик кам очко жамғаргансизлар? Сизларга нима ҳалал бермоқда?

-Дарвозабон - 70 фоиз натижа дегани. Айтиб ўтганимдек, биз зарбани кўтара олмаяпмиз. Бугун гол ўтказиб юборгандан сўнг ҳам вазиятни ўзгартира олмадик. Жамоавий рух йўқ. Ҳар қандай вазиятда рақибга "йўқ" дейдиган жанговар таркиб йўқ. Мана шу энг асосий сабабдир. 


-Жамоавий рух ҳақида гапирдингиз. Жамоа учинчи голни ўтказиб юборди. Шундан сўнг хоккейчингиз қўпол хато қилди ва тўртинчи шайба киритилди. Сабаб борми: ёш ёки тажриба етмаяптими? Иккинчи саволим, жамоада таркибни кучайтириш бўйича имкониятлар қандай?

-Биз шошма-шошарлик билан, таркибни кучайтириш орқали муаммони ҳал қилиш тарафдори эмасмиз. Жамоавий рух ҳақида гапирсак, ёшликда ҳам, тажрибада ҳам гап кўп. Ҳозирча улар ягона ғоя атрофида бирлаша олишмаяпти, бунинг учун улар жуда кўп вақт бирга бўлишлари керак. Улар жипслашмагунга қадар ғалабалар бўлмайди", - деди меҳмонлар мураббийи. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг