UZ

Сўнгги янгиликлар

19:26Анкалаев навбатдаги рақиби ҳақида гапирди, у Перейра ёки Прохазка эмас 0 19:05Формула-1. Австрия Гран-приси ғолиблиги Ландо Норрисга насиб этди 0 18:39Адесанья, Гастелум ва бошқалар UFC Шон-шуҳрат залига киритилди 0 18:18GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди 0 17:53Дана Уайт Том Аспиналлнинг навбатдаги рақиби ким бўлишини айтди 0 17:25Lift Promotions Тошкентдаги проф бокс оқшоми кардини эълон қилди. Марказий жангда мағлубиятсиз ҳамюртимиз иштирок этади 0 17:03Курашчиларимиз Туркиядаги "Яшар Догу" мусобақасини 5 та медаль билан якунлашди 0 16:40Англия терма жамоаси собиқ сардори маст ҳолда машина ҳайдаганликда айбланиб ҳибсга олинди 0 16:19UFC 317 турнири иштирокчилари жанглар орқали қанча гонорар ишлаб олгани маълум 0 15:58Абдулрашид Садулаев: "Дана Уайт билан гаплашдим" 0 15:35Топурия – учинчи камар ҳақида: "UFC'га бу ҳақда гапирмасликни ваъда қилганман" 0 15:13Шомуродовнинг жамоадоши Абрахам "Рома"дан "Бешиктош"га ўтади 0 14:50Навоийда 200 000 000 сўм мукофот пулига эга “Uzbekistan Judo Tour” мусобақаси бўлиб ўтмоқда 0 14:24Шоҳжаҳон Эргашев Бачков билан жанг қилмайди 0 14:02Дана Уайт Гэтжининг чемпионлик жанги истагига муносабат билдирди 0

24 фев 11:58
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дўстлик камардан муҳимроқ. Двалишвили анча йил олдин UFC чемпиони бўлиши мумкин эди, аммо…

Хабарингиз бор, ўтган дам олиш куни UFC 298 турнири бўлиб ўтди.

Унинг асосий қаҳрамонларидан бири Мераб Двалишвили бўлди. Грузиялик спортчи собиқ UFC чемпиони Генри Сехудога қарши жангда илк раундда оғриқли зарбани ўтказиб юборган бўлса-да, ўзини йўқотиб қўймай, баҳсни давом эттирди ва якунда ҳакамлар қарори билан ғолиб деб топилди. 

Шу тариқа, Двалишвилининг ғалабали серияси 10 тага етди, жангларининг фақат биттаси муддатидан олдин ниҳоясига етган. Сехудо мағлуб этилгач, грузиялик чемпионлик жангини талаб қилди. У бир неча қонли тўқнашувлардан бери бунга лойиқ эканлигини исботлаб келмоқда. Грузин ҳақиқатан ҳам ўзига хос жангчи. У яхши, аммо мукаммаликдан йироқ кураш техникасига эга. Мераб кучли зарба соҳиби, лекин у камдан-кам ҳолатда рақибларини нокаутга учратади. 

Уни ўзига хос қиладиган нарса чинакам чексиз «газ баки» - Двалишвили барчани тинимсиз босим билан эзиб ташлайди. У учун жанг 3 ёки 5 раунд бўлиши аҳамиятсиз ҳисобланади. Қаҳрамонимиз айрим жабҳаларда рақибларидан кучсиз бўлиши мумкин, бироқ доимий босим туфайли устунликни ўз томонига ағдара олади. 

Грузин аралаш яккакураш устаси анча аввал чемпионлик учун ҳаракат қилиши мумкин эди, лекин бир нарса унга тўсқинлиқ қилган. Мераб узоқ йиллардан бери енгил вазн тоифасида чемпионлик камарини эгаллаб келган Алжамейн Стерлинг билан қалин дўст саналади. Икковлон анча йиллардан бери бирга машқ қилиб келишади, шунинг учун улар унвон ва ҳатто катта пул учун ҳам бир-бирлари билан жанг қилишга тайёр бўлишмаган. 

Албатта, бу ҳолат Стерлинг учун фойдали бўлган, бироқ грузиялик учун чемпионлик йўлини секинлаштирган эди. Ушбу жараённинг салбий томони шуки, бу UFC президенти Дана Уайтга ёқмаган. «Бундай беъманиликларга қандай муносабатда эканлигимни ҳамма билади. Бу каби ҳолатларни ёқтирмайман. Бу дўстлик эмас, унда нега спортга келдингиз? Бу ерда энг зўрлар аниқланади, хоҳламасангиз эшик очиқ! Сиз ўзингизни бошқа жойда синаб кўринг. Жанг қилиш мумкин бўлган кўплаб жойлар бор. Уларга нима қилаётганингиз умуман қизиқ эмас, аммо бу ерда бундай қоидалар ишламайди», деганди промоушен раҳбари. 

Истеъдодли Шон О’Мэлли дивизионни уйғотишга ва бир вақтнинг ўзида Алжамейнни нокаутга учратиб, чемпион бўлишга муваффақ бўлди. Мағлубиятдан сўнг Стерлинг қасос олишдан бош тортди ва шундай қилиб Двалишвилига йўл очилди. О’Мэлли ва Марлон Вела ўртасидаги чемпионлик жангига ҳам оз вақт қолди, бироқ келажакда чемпионлик учун курашда Мерабнинг рақиби ким бўлишидан қатъий назар уни ҳозир ҳеч ким тўхтата олмайди, деган тахминлар мавжуд. Грузиялик ўзининг атлетик маҳоратидан ташқари, ҳаётида ҳам анча «ёрқин». Двалишвили «куракда турмас» сўзлардан ҳам моҳирона фойдалана олади ва жуда харизматик бўлиб, мухлисларда ҳам севги, ҳам нафрат уйғотади. Маълум бўлишича, грузинга чемпион бўлиш учун тўсқинлик қилган ягона нарса Стерлинг билан дўстилиги бўлган, холос. Энди ҳамма нарса Мерабнинг қўлида, балки исботлаш вақти келгандир…

Ҳабиб Жўрабоев таржимаси

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг