UZ

Сўнгги янгиликлар

17:50Карлос Пратес UFC 334 турнирида Махачев билан жанг қилмоқчи эканлигига ишора қилди 0 17:18Пэдди Пимблетт: "Яхшиям Махачев энди менинг дивизионимда йўқ" 0 16:47FIDE Россия терма жамоасининг Самарқанд Олимпиадасидаги иштироки бўйича якуний қарорини эълон қилди 0 16:21“Барселона” Левандовски кетганидан сўнг ҳужумчи масаласида кутилмаган ечим топди 0 15:57Европанинг энг яхши аёл жангчиси UFC’да дебют қилади 0 15:30Умар Нурмагомедов: "Хабибнинг укаси бўлиб туғилганим менинг айбим эмас" 0 15:26“Лугано” ихтиёрига етиб борган Беҳруз Каримов фотосессияда иштирок этди + ФОТО 0 15:06Формула-1. Ландо Норрис — Нидерландия Гран-приси ғолиби! 0 14:38"Барселона"нинг асосий футболчиси мавсумнинг биринчи расмий ўйинида жароҳат олди 0 14:15"Фақат у мени ожиз ҳис қилдирган" — UFC афсонаси Хабибга қарши жанг ҳақида 0 13:42Дана Уайт: "Йен Гэррида Махачев билан жанг қилиш имконияти бошқа ҳеч қачон бўлмайди" 0 13:14Жошуанинг менежери жангни ташкил этиш кечикаётгани учун Яқин Шарқ ташкилотчиларини айблади 0 12:47Марадона "Худонинг қўли" билан гол урган тўп аукционда дахшатли суммага сотилди 0 12:20Уч спортчимиз Kazakhstan Junior Golf Invitational 2026 турнирида ғолиб ва совриндор бўлди 0 11:56Мераб Двалишвили ММА тарихидаги энг буюк жангчини айтди 0

26 мар 11:13
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Драго" Волковнинг UFC`даги навбатдаги жанги тасдиқланди + ПОСТЕР

Россиялик оғир вазн тоифасидаги UFC жангчиси Александр Волков октагонга қайтмоқда.

У 1 июнь, ёз фаслининг биринчи куни АҚШнинг Ньюарк (Нью-Жерси) шаҳрида ташкил этиладиган UFC 302 турнири доирасида октагонга чиқади. "Драго"нинг рақиби бразилиялик Жаилтон Алмейда бўлади.

Маълумот учун, 35 ёшли Александр Волков муддатидан аввал қўлга киритилган учта ғалабали серия билан келмоқда. У Жаирзиньо Розенстрайк ва Александр Романовни нокаутга учратди. Таи Туивасани эса бўғиш усули билан таслим этди.

Бразилиялик 32 ёшли Жаилтон Алмейда эса сўнгги жангида UFC промоушенидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Кертис Блэйдс иккинчи раундда Жаилтонни нокаутга учратишга муваффақ бўлганди. Бу мағлубиятигача у 6 та ғалабали серия билан келаётганди. Ана шу жанглардан 5 тасини у муддатидан олдин расмийлаштирганди. 

Айни пайтда Александр Волков оғир вазнлиларнинг UFC рейтингида олтинчи, Жаилтон Алмейда эса еттинчи ўринни эгаллаб турибди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг