17 май 07:24
Янгиликлар
Теннис
Дунёнинг биринчи ракеткаси Рим "Мастерс" 1/4 финалида
Сербиялик Новак Жокович Италия пойтахтида ўтказилаётган "Мастерс" сериясига кирувчи нуфузли турнирнинг чорак финалига чиқди.
У бир дақиқаси кам бир ярим соат давом этган баҳсда дунёнинг 13-ракеткаси, британиялик Кэмерон Норрини мағлубиятга учратди - 6:3, 6:4. Новак 3, Кэмерон 4 та эйс зарбани амалга оширган.
Энди дунёнинг биринчи ракеткаси чорак финалда австралиялик Алексей Попириндан устун келган даниялик Хольгер Рунега қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар