25 сен 15:34
Янгиликлар
Теннис
Дунёнинг биринчи ракеткаси тўпиғидан жароҳат олганига қарамай баҳсни давом эттирмоқда + ФОТО
Айни дақиқаларда Япония пойтахти Токио шаҳрида теннис бўйича ATP 500 тоифасига кирувчи нуфузли турнирнинг биринчи давра учрашувлари ўтказилмоқда.
Дунёнинг биринчи ракеткаси, "Катта Дубулға" турнирларининг олти карра ғолиби Карлос Алькарас аргентиналик Себастьян Баэсга қарши кечаётган илк босқич учрашувида жароҳат олди. Биринчи сетнинг тўртинчи геймидан кейин испаниялик теннисчи тўпиғини шикастлади. Унга шифокорлар кортнинг ўзида тиббий ёрдам кўрсатишди.
Оғриққа қарамай, Алькарас кортга қайтди сетни 6/4 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди. Айни дақиқаларда иккинчи сет давом этмоқда.


Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар