UZ

Сўнгги янгиликлар

18:44Конор Макгрегор: "Холлоуэй UFC тарихидаги энг калтакланган шахс" 0 18:18“Манчестер Сити” рекорд хариди бўлган Эллиот Андерсон дебют ўйинида жароҳат олди 0 17:50Карлос Пратес UFC 334 турнирида Махачев билан жанг қилмоқчи эканлигига ишора қилди 0 17:18Пэдди Пимблетт: "Яхшиям Махачев энди менинг дивизионимда йўқ" 0 16:47FIDE Россия терма жамоасининг Самарқанд Олимпиадасидаги иштироки бўйича якуний қарорини эълон қилди 0 16:21“Барселона” Левандовски кетганидан сўнг ҳужумчи масаласида кутилмаган ечим топди 0 15:57Европанинг энг яхши аёл жангчиси UFC’да дебют қилади 0 15:30Умар Нурмагомедов: "Хабибнинг укаси бўлиб туғилганим менинг айбим эмас" 0 15:26“Лугано” ихтиёрига етиб борган Беҳруз Каримов фотосессияда иштирок этди + ФОТО 0 15:06Формула-1. Ландо Норрис — Нидерландия Гран-приси ғолиби! 0 14:38"Барселона"нинг асосий футболчиси мавсумнинг биринчи расмий ўйинида жароҳат олди 0 14:15"Фақат у мени ожиз ҳис қилдирган" — UFC афсонаси Хабибга қарши жанг ҳақида 0 13:42Дана Уайт: "Йен Гэррида Махачев билан жанг қилиш имконияти бошқа ҳеч қачон бўлмайди" 0 13:14Жошуанинг менежери жангни ташкил этиш кечикаётгани учун Яқин Шарқ ташкилотчиларини айблади 0 12:47Марадона "Худонинг қўли" билан гол урган тўп аукционда дахшатли суммага сотилди 0

15 дек 15:40
Янгиликлар

Теннис

Дунёнинг биринчи ракеткаси янги мавсумнинг 6 ойида қайси турнирларда қатнашиши маълум

Сайёрамизнинг биринчи рақамли теннисчиси Янник Синнернинг 2025 йилги мавсумнинг дастлабки олти ойи учун тақвими тасдиқланди.

Яъни, италиялик ракетка устаси мавсумнинг биринчи қисмида ўзи қатнашадиган турнирлари рўйхатини ошкор қилди. 

Янник январь-май ойларини ўз ичига олган ярим йиллик тақвимдан ўрин олган илк мусобақасини Australian Open`даги иштирокидан бошлайди. "Катта Дубулға" туркумига кирувчи Австралия Очиқ чемпионати 12-26 январь кунлари оралиғида ўтказилади. Олти ойликдаги сўнгги турнири ҳам "Катта Дубулға" туркумига кирувчи "Ролан Гаррос" мусобақаси бўлади.

Янник Синнер қатнашадиган олти ойликдаги турнирлар рўйхати:

• Australian Open (январь)

• ATP 500 Роттердам (февраль)

• ATP 500 Доҳа (февраль)

• Индиан-Уэллс "Мастерс" (март)

• Майами "Мастерс" (март)

• Монте-Карло "Мастерс" (апрель)

• ATP 500 Мюнхен (апрель)

• Мадрид "Мастерс" (апрель)

• Рим "Мастерс" (май)

• "Ролан Гаррос" (май)

Маълумот учун, италиялик теннисчи 2024 йилда жами 84 та учрашув ўтказиб, уларнинг 78 тасида (93%) ғалаба қозонган. Мавсум давомида у 9 та ATP турнирлари бош совринини қўлга киритди. Улар орасида Australian Open ва US Open турнирлари чемпионлигиям бор. Янник 2024 йилда фақат мукофот пулларининг ўзидан тахминан 17 миллион АҚШ доллари ишлаб топди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг