12 авг 14:39
Янгиликлар
Бокс/ММА

Дю Плесси қандай ҳолатда Чимаевни мағлуб этиши мумкинлиги айтилди
UFC собиқ чемпиони Шон Стрикленд Хамзат Чимаев ва Дрикус дю Плесси ўртасидаги бўлажак жанг ҳақида гапирди.
"Дрикуснинг тик туриб жанг қилишдаги маҳорати Чимаевдан яхши, аммо Чимаевнинг жуда кучли грэпплинги бор. Мен бутун умрим давомида доғистонликлар билан машқ қилганман ва уларнинг босими остида туриш қандай бўлишини биламан. Дрикус бу даражадаги курашга дуч келганми-йўқми, билмайман, бу уни ҳайратга солиши мумкин. У қаттиқ босимга тайёр бўлиши керак. Агар у бунга чидаб бера олса, Чимаевни мағлуб этади", — деди Стрикленд Red Corner MMA’га.
Ҳавола :
Манба : Red Corner MMA
Фикрлар