UZ

Сўнгги янгиликлар

19:42Василий Ломаченконинг қачон рингга қайтиши аниқ бўлди 0 19:11Родри жароҳати сабабли "Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинини ўтказиб юборади 0 18:30Самбо бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун таркиби маълум 0 17:17Расман! Тим Цзю Эрисланди Лара билан WBA камари учун жанг қилади 0 17:06Ўзбекистонда 10 минг қадам юрган фуқаролар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши мумкин 0 16:35Рафинья де Мигелнинг ўлими ҳақида: "Бу ҳар ким билан содир бўлиши мумкин" 0 16:04Жалгасбай Бердимуратовнинг PFL Moscow турниридаги рақиби аниқ бўлди ПОСТЕР 0 15:31Жон МакКарти UFC ҳакамларининг гонорарларини очиқлади 0 15:00UWW 2027 йилги рейтинг турнирлари тақвимини эълон қилди 0 14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0 12:04Богдан Гусков: "Мақсад - нокаут!" 0

20 июн 18:32
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий баҳсларида медаль учун курашадиганлар маълум, Японияда мағлубият

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида ўтказилаётган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий баҳсларида саралаш беллашувлари якунланди.

Саралашнинг илк босқичида Туркманистон терма жамоасини 4:0 ҳисобида мағлуб этган дзюдочиларимиз 1/4 финалда Японияга қарши баҳс олиб боришди. Умида Ниғматова Мао Араини, Нурбек Муртазоев Гоки Тажимани мағлубиятга учратиб, терма жамоамизни 2:0 ҳисобида олдинга олиб чиқишди. Афсуски, дзюдо ватани вакиллари камбэк амалга ошириб, кетма-кет 4 та беллашувни ўз фойдаларига ҳал қилишди. 

Япония ярим финалга йўл олди, Ўзбекситон эса бронза медали учун курашни давом эттириш ҳуқуқига эга бўлди. Лекин медаль илинжидаги сўнгги уриниш ҳам омадсиз якун топди. Италия терма жамоаси муросасиз кечган баҳсда 4:3 ҳисобида ғалаба қозониб, кичик финалга чиқди. 

Бироз кутилмаганда Япония терма жамоаси 1/2 финалда Грузияга 2:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Иккинчи 1/2 финалда Корея Республикаси терма жамоаси Германия дзюдочиларига ҳеч қандай имконият қолдирмади - 4:0. Энди кечки дастурда бронза медаллари учун  Италия - Германия, Бразилия - Япония жуфтликлари ўзаро баҳс олиб боради. Чемпионлик масаласи Грузия ва Корея Республикаси терма жамоалари баҳсида ҳал бўлади.      

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг