UZ

Сўнгги янгиликлар

18:39U-23 Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича таркибларимиз маълум 0 18:05Камилла Раҳимова Wuhan Open`да Australian Open чемпионини мағлуб этди 0 17:28Шоҳжаҳон Эргашев энди бошқа бир ўзбекни жангга чақирди 0 16:50"Манчестер Сити" катта жарима эвазига АПЛдан четлатилиш ва совринлардан маҳрум бўлишдан қутулиши мумкин эди 0 16:22"Жошуани боплаб дўппослайман, кейин Усикдан ўчимни оламан". Фьюри боксдан кетиш олдидан режалари ҳақида гапирди 0 15:40"Бундан хурсанд бўламан". Дмитрий Бивол Бетербиев билан трилогияни кутаётганини айтди 0 15:13Магомед Анкалаев UFC унга қандай ҳолатда чемпионлик камари учун жанг беришини айтди 0 14:30"Энди Месси бизники" - "Интер Майами" мураббийи 0 13:46Масвидаль UFC ташкил қилиши мумкин бўлган "энг шов-шувли жанг" қайси эканлигини айтди 0 13:14Расман! Лаша Гуджеджиани билан тўрт йиллик шартнома имзоланди 0 12:39"У 40 ёшдан ошган, аммо мени жангга чорлаяпти. Унга ҳурматим баланд" - Бенавидес Бетербиев ҳақида гапирди 0 12:12Арсен Венгер ФИФА президенти лавозими учун курашда Инфантинонинг рақибига айланиши мумкин — The Times 0 11:45Волкановски ўзига нима мотивация беришини айтди - бу пул ёки камарлар эмас 0 11:16Бугун Жаҳон чемпионатида оғир вазнлиларимиз, хусусан Музаффарбек Тўрабоевнинг чиқишига гувоҳ бўламиз! 0 10:45Фьюри – Жошуа жанги учун чипталар бир соат ичида сотилиб кетди 0

26 авг 11:07
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо бўйича терма жамоамиз янги бош мураббий қўл остида Lausanne Grand Slam 2026 турнирига йўл олди (Тўлиқ таркиб)

28-30 август кунлари Швейцариянинг Лозанна шаҳрида дзюдо бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнир бўлиб ўтади.

Ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг 5 қитъаси 78 давлатидан келган жами 529 нафар (315 эркак, 214 аёл) дзюдочи умумий 14 та вазн тоифасида медаллар учун татамига чиқади. Бугун Ўзбекистон терма жамоаси делегацияси Лозанна турнирида қатнашиш учун Швейцарияга жўнаб кетди.   

Дарвоқе, эркаклар терма жамоасида янги бош мураббий иш бошлади. Грузиялик мутахассис Лаша Гуджеджиани Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи сифатида илк турнирида иштирок этади. У 2020 йилнинг 1 декабридан шу йилнинг июлигача Грузия терма жамоаси бош мураббийи лавозимида ишлаган эди.   

Унинг қўл остида Грузия терма жамоаси Токио-2020 Олимпиадасида 1 та олтин, 3 та кумуш, Париж-2024 Олимпия ўйинларида эса 1 та олтин, 2 та кумуш медаль қўлга киритган эди. 2025 йилда эса унинг қўл остидаги Грузия жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларида чемпион бўлиб, тарихий натижа қайд этди. Лашанинг ўзи спортчилик даврида икки бор жаҳон чемпионати совриндори бўлган.


Lausanne Grand Slam 2026 турнири учун таркибимиз:

-60 кг: Самариддин Қўчқоров

-60 кг: Баҳром Ботуров

-66 кг: Абдураҳим Нутфуллоев

-66 кг: Азизбек Ортиқов 

-81 кг: Арслонбек Тожиев 

-90 кг: Нурбек Муртазоев

-90 кг: Умар Бозоров

-100 кг: Эрназар Сарсенбаев 

-100 кг: Тўлқинбек Турдиев 

+100 кг: Музаффарбек Тўрабоев

Мураббийлар - Лаша Гужежиани, Искандар Расулов, Раҳим Субхонов


ҚИЗЛАР

-48 кг: Лазиза Ҳайдарова

-48 кг: Улбусин Ҳакимова 

-52 кг: Сита Кадамбаева 

-52 кг: Сўдиёна Рафкатова 

-63 кг: Маржона Нуруллоева 

-70 кг: Хуршида Раззоқбердиева 

-70 кг: Ширинжон Юлдашева 

-78 кг: Барчиной Қодирова 

-78 кг: Маржона Кўчимова 

+78 кг: Умида Ниғматова 

+78 кг: Ирисхон Қурбонбоева   

Мураббийлар - Андрей Штурбабин, Олимбой Олимов, Улуғбек Азизов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг