UZ

Сўнгги янгиликлар

22:36Пара Осиё ўйинларида тарих яратган паралимпиячиларни кутиб олиш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0

16 июн 16:09
Янгиликлар

Дзюдо, Осиё ўйинлари

Дзюдо. Жакарта ва Буэнос-Айресга тайёргарлик давом этмоқда

«Осиё дзюдо маркази»да Ўзбекистон дзюдо терма жамоаси аъзолари Жакартада бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари, шунингдек, Буэнос-Айрес шаҳри мезбонлик қиладиган ўсмирлар Олимпия ўйинларига жиддий ҳозирлик кўришмоқда.

Тайёргарликнинг айни босқичида дзюдочиларимизнинг умумий жисмоний тайёргарликларига катта эътибор қаратилмоқда. Бу борада спортчилар режага биноан машғулотлар олиб боришмоқда. Ўсмирлар ва ёшлар терма жамоамиз «Осиё дзюдо маркази»да, катталар эса «Янгиобод» ўқув базасида йиғин ўтказмоқда.

Нуфузли мусобақалар олдидан терма жамоа аъзоларининг кайфияти аъло даражада. Рейтинг мусобақаларида иштирок этаётган ёш полвонларимизда Буэнос-Айресдаги мусобақага лицензия қўлга киритиш учун яхши имконият юзага келган.

Қайд этиб ўтиш лозимки, у ерда дзюдочиларимизнинг жисмоний-тиббий ҳолатига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Терма жамоа шифокори спортчиларнинг организмидаги ўзгаришлар, вазн билан боғлиқ масалаларга алоҳида йўналиш бўйича иш олиб бораяпти. Авваллари фақат массажчи билан ишланган бўлса, эндиликда бу масалага илмий томонлама, алоҳида эътибор билан ёндошилаётгани кишини хурсанд қилди. Бу жиҳат албатта муҳим мусобақалар вақтида ўз таъсирини ўтказиши аниқ.

Терма жамоа мураббийлари спортчиларни тайёрлашда ўзига хос усуллардан фойдаланишмоқда. Машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтказилмоқда. Эрталаб спортчилар гилам устида машқ бажаришса, кечки машғулотларда асосан жисмоний ҳолатни кучайтиришга бағишланган машқлар олиб борилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг