UZ

Сўнгги янгиликлар

09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0 19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0

24 янв 14:20
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо. Раҳмон ва Диёра ғалаба билан бошлади ва бошқа натижалар

Теглар :  Дзюдо
Исроилнинг Тель-Авив шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при туркумига кирувчи нуфузли турнир старт олди.

-60 кг вазн тоифасидаги икки вакилимиз илк давра учрашувини ўтказишди. Кемран Нуруллаев муросасиз баҳсда бразилиялик таниқли дзюдочи Фелипе Китадаига имкониятни бой берган бўлса, Раҳмон Жумаев туркманистонлик рақиби Ҳақберди Жумаевни мағлубиятга учратди. Энди Жумаев иккинчи босқичда британиялик Эшли Мкензиега қарши татамига чиқади. Китадаи эса россиялик россиялик Алберт Огузов билан тўқнаш келади.

Аёллар ўртасида -57 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Амина Мамедова ўз учрашувини якунлади. Биринчи босқичда италиялик Мартина Лога қарши татамига чиққан вакиламиз кучли рақибасига имкониятни бой бериб қўйди. Бу борада Аминага халқаро тажрибанинг бироз камлиги панд бериб қўйди.

-52 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Диёра Келдиёрова ўз учрашувини якунлади. Ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлган Диёра биринчи босқичда италиялик Мартина Кастогноладан устун келди. Келдиёрованинг иккинчи босқичдаги рақибаси мезбонлар вакиласи Гефен Примо бўлади.

-52 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган яна бир вакиламиз Гулноза Зияева ҳам илк ғалабасига эришди. У испаниялик София Хогрефедан устун келди.


Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг