UZ

Сўнгги янгиликлар

10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0 19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0

08 ноя 18:56
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо. Тошкент Гран-Приси ғолиблари 3000 АҚШ доллари билан мукофотланади

Теглар :  Дзюдо
9-11 ноябрь кунлари пойтахтимиз яна бир нуфузли мусобақага мезбонлик қилади.

Эртага Тошкентдаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида дзюдо бўйича Гран-При мусобақаси старт олади. Ушбу нуфузли турнирда жаҳоннинг 47 мамлакатидан 350 нафарга яқин спортчи иштирок этиши кутилмоқда.

Қайд этиш лозимки, мазкур турнир Олимпия ўйинлари лицензияси учун муҳим бўлган рейтинг очколарини тақдим этади.

Мусобақада биринчи ўринни қўлга киритган спортчилар рейтинг очколарини ишлаб олиш билан биргаликда, 3000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулига ҳам эга бўладилар (Спортчи 2400 АҚШ долларини қўлга киритса, унинг мураббийига 600 АҚШ доллари тақдим этилади). Кумуш медалга сазовор бўлган спортчи 2000 АҚШ доллари (спортчига 1600 АҚШ доллари, мураббийга 400 АҚШ доллари), бронза медалига эга чиққан полвонлар эса 1000 АҚШ доллари (спортчига 800 АҚШ доллари, мураббийга 200 АҚШ доллари) билан мукофотланадилар.

Бугун ушбу мусобақага қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Асосий баҳсларга эртага старт берилади. Барчани "Ўзбекистон" спорт мажмуасига таклиф этиб қоламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг