UZ

Сўнгги янгиликлар

02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0

24 сен 09:09
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдочиларимиз янги замонавий спорт залига эга бўлишди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Ўзбекистон дзюдо федерацияси ташаббуси билан қисқа фурсат ичида бунёд этилган янги ва шу билан бирга замонавий спорт залининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Уч кун давомида пойтахтимиз мезбонлигида муваффақиятли тарзда ўтган Тошкент Гран-приси якунланган куннинг эртасигаёқ ушбу объектнинг топширилишида ҳам ўзига хос рамзийлик бордек. 

Ёдингизда бўлса, 4 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилишида Давлатимиз раҳбари жойларда енгил конструкцияли, яъни сэндвич-панелли спорт иншоотларини қуриш бўйича кўрсатма берган эди. 

Ўзбекистон дзюдо федерацияси биринчилардан бўлиб ана шу ишга қўл урди. Қисқа фурсат ичида ана шундай енгил конструкцияли машғулот зали бунёд этилди.

 

Ушбу залнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, вазирнинг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, МОҚ вице-президенти, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, дзюдочилар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳозир бўлишди.

Тадбирда сўзга чиққан Рустам Шоабдураҳмонов муваффақиятли ўтган Тошкент Гран-присига алоҳида тўхталиб, терма жамоамиз дзюдочиларининг якунда умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаганини алоҳида таъкидлади. Дилмурод Набиев эса ўз сўзида янги бунёд этилган спорт залидан янги чемпионлар етишиб чиқишига тилак билдирди. 

Шундан сўнг дзюдочиларимиз янги спорт залида терма жамоа бош мураббий Фарҳод Тўраев бошчилигида илк машғулотни ўтказишди.  

Маросим сўнггида Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов ва Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиевга зарбоп чопон ҳамда эсдалик нишони топширди.

Суратлар муаллифи - Алимурод Мамадаминов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг