UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

08 июл 07:11
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдочиларимизнинг дзюдо ватанидаги Осиё ўйинларида нечта медаль кўзлаётгани очиқланди

Теглар :  Осиё ўйинлари
Спорт вазири ўринбосари Шахрилло Махмудов ҳамда Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари Шерзод Ташматов Аичи-Нагоя 2026 ёзги Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёнларини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон дзюдо федерациясида бўлди.

Спортимиз мутасаддилари миллий терма жамоамизнинг тайёргарлик ҳолати, машғулот режалари, халқаро мусобақалар тақвими ҳамда истиқболли спортчилар билан олиб борилаётган ишларни муҳокама қилишди. 

Ўзбекистон дзюдо федерацияси бош котиби Азиз Собиров терма жамоамизнинг тайёргарлиги бўйича батафсил маълумот берди. Режа бўйича дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси айнан дзюдо ватанидаги Осиё ўйинларида 2 та олтин, 3 та кумуш, 2 та бронза медалини қўлга киритишни мақсад қилмоқда.     

Йиғилиш сўнггида Осиё ўйинларига пухта тайёргарлик кўриш ва юқори натижаларга эришиш юзасидан масъулларга тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг