UZ

Сўнгги янгиликлар

11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0 10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0 19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0

10 авг 10:48
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдочимиз ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида кумуш медалини қўлга киритди

Теглар :  Дзюдо
Чили пойтахти Сантьягода дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги (U-18) жаҳон чемпионати бошланди. 13 августга қадар давом этадиган нуфузли мусобақада дунёнинг 64 мамлакатидан 428 нафар дзюдочи ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.

Жаҳон чемпионатининг дастлабки кунида -50 кг вазн тоифасида татамига чиққан ҳамюртимиз Мақсуд Очилов финалга қадар австралиялик Кейн Стюарт, венгриялик Фечко Санад, туркиялик Эждер Токтайлар устидан зафар қучиб, жаҳон чемпионлиги ҳал бўладиган баҳсга қадар етиб келди. 

Ҳал қилувчи беллашувда эса ҳамюртимизга бразилиялик дзюдочи Алди де Оливейра рақиб бўлди. Кескин курашлар остида ўтган мазкур қарама қаршилик Оливейра фойдасига ҳал бўлди ва бразиликлик спортчи жаҳон чемпионига айланди. Мақсуд Очилов эса кумуш медали билан чекланди. Муҳими спортчиларимиз жаҳон чемпионатининг илк кунида кумуш медалини қўлга киритиб, мусобақани кўтаринки кайфиятда бошлаб олишди. Асосий курашлар эса ҳали олдинда.



Ушбу ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати бешинчи маротаба ташкил этилаётган бўлиб, унинг биринчисига 2009 йилда Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри мезбонлик қилган, кейинги уч жаҳон чемпионатлари Киев (2011 й.), Майами (2013 й.) ва Сараево (2015 й.) шаҳарларида бўлиб ўтган. Ёшлар ўртасидаги V жаҳон чемпионатини эса гувоҳи бўлганингиздек Сантьяго шаҳри ўзида қабул қилмоқда. Ана шу тариқа дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати илк маротаба Жанубий Америка қитъасига, ҳусусан Чили давлатига етиб келди.

Бугун қизлар ўртасида -48 кг. ва -52 кг. вазн тоифаларида беллашувлар ўтказилса, йигитлар -60 кг. ва -66 кг. вазн тоифаларида татамига чиқишади. Эслатиб ўтамиз, мусобақа 13 августга қадар давом этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг