24 авг 13:00
Янгиликлар
Бокс/ММА
Эдди Хирн Шакур Стивенсоннинг бўлажак рақибларини санаб берди
Шакур Стивенсоннинг янги промоутери Эдди Хирн боксчининг навбатдаги рақиблари ҳақида гапирди.
Америкалик боксчи Хирнга қарашли "Matchroom Boxing" компанияси билан 2 та жанг учун шартнома имзолаган.
"Режамизнинг илк босқичи - 12 октябрь куни Кординага қарши бўладиган жанг. Агар у ғалаба қозонса, февраль ойида Сепедага рақиблик қилади. Кейин эса вазиятга қараб иш тутамиз.
Биз нимага қодир эканлигимизни кўрсатиб қўйиш учун иккита жанг бўйича келишувга эришдик. Шакур ғалаба қозонишда давом этса, келаси ёзда Жервонта Дэвис билан жангга тайёргарлик кўриши мумкин.
Сепеда билан жанг АҚШда ўтказилиши мумкин. Шунингдек, жангнинг Ар-Риёдда ҳам ташкил этилиш эҳтимоли бор. Хуллас, унинг биринчи жанги 12 октябрь куни Ар-Риёдда бўлади", - деди Хирн.
Ҳавола :
Манба : Boxing Scene
Фикрлар