UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21«Манчестер Сити»нинг яна бир етакчиси бир ойга сафдан чиқди 0 18:58Усикнинг жамоаси реванш олдидан Фьюрига талаб қўйди 0 18:34Octagon 68 турнири қайси телеканалда трансляция қилиниши маълум 0 18:00Усик - Фьюри жанги учун 500 тага яқин чипта сотилмай қолди 0 17:30"Металлург" янги мавсумни Суперлигада ўтказмайди 0 16:55Владимир Кличко: "Умид қиламанки, Усик мени нафақада олиб қолади" 0 16:16Тайсон Фьюри: жанглар статистикаси, рекорд, ғалаба ва мағлубиятлар 0 15:00Александр Усик: жанглар статистикаси, рекорд, ғалаба ва мағлубиятлар 0 14:37"Ал Насср" етакчиларидан бири Европага қайтмоқда 0 14:16Усик - Фьюри. Тайсон рақибидан 25 кг оғир чиқди 0 13:34Кадетларимиз Қозоғистондаги қўшма ўқув-машғулот йиғинида иштирок этяпти 0 13:13Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси фаолиятини юртимизда давом эттиради 0 12:52Бугун узоқ кутилган Усик - Фьюри реванш жанги ўтказилади (жанг вақти, кард ва трансляция) 0 12:3123 декабрь куни Олимпиада йилининг энг яхшилари эълон қилинади 0 12:10Жиу-житсу бўйича Ўзбекистон кубоги бошланди 0

27 авг 12:02
Янгиликлар

Футбол

Эктор Купер ЖЧ-2022 саралаши бошланишидан аввал матбуот анжуманида иштирок этди

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ЖЧ-2022 саралаши бошланишидан аввал матбуот анжуманида иштирок этди.

Эктор Купер, унинг таржимони Давронбек ҳамда ЎФА терма жамоалар бўлими бошлиғи Азизбек Ҳайдаров залга кириб келишди. Тадбирни Даврон Файзиев олиб борди. 

Дастлаб жаноб Купер терма жамоадаги бир йиллик фаолияти ҳақида тўхталиб ўтди. 

"Мен оптимист мураббийман. Бир йил муддат катта, лекин жуда ҳам катта эмас. Терма жамоа устозларида вақт муаммоси доим бўлади. Иш учун кам вақт бор, лекин тез натижа қайд этиш керак. Вазиятдан чиқиб кетиш керак. Биринчи навбатда ўша давлатнинг урф одатларини ўрганиш керак. Барча нарсадан мамнунман, тўғри ЎФАда ўзгаришлар бўлди. Аммо биз ўз йўлимизда давом этамиз. Лекин ўзимнинг хулосам ижобий. Футбол ҳам сиёсат ва иқтисодиётдек. Ҳаммага ёқиш қийин. Лекин ҳозирги кунгача бўлган нарсалардан мамнунман. Албатта доим муаммо бўлади, аммо оптимист бўлган ҳолда ишлашда давом этишимиз керак. Оптимист дегани ҳаммани ютамиз дегани эмас, бироқ ишлаяпмиз. Баъзи жойларда ўзгаришлар киритдик, ҳамон ўзгаришлар бўлмоқда. Ўзгаришлар қилинган пайтларда ўхшамай қолиши мумкин. Қайтараман оптимистман ва салбий нарсалар ҳақида гапиришни хоҳламайман. Эртага биз янги йиғинни бошлаймиз, футболчилар билан кўришамиз. Бўлган муаммоларни таҳлил қиламиз. Хатолардан тўғри хулоса қилиб ишлашимиз керак. Мен ғалаба қозонишни истайман, бошқа ҳеч нарса хоҳламайман. Барчага кўпроқ имконият беришга ҳаракат қиламиз, бироқ барчага ёқиш қийин. Биз билан бирга ишлаётганлар ҳар куни бизга ёрдам беришмоқда. Қачонки бизнинг танлаган йўлимиз хато бўлса уни ўзгартирамиз. Мен қайсар мураббий эмасман. Ҳамма таклифларга тайёрман. У таклифларни ўрганиб чиқамиз", - дейди Эктор Купер. 


- Дастлаб Африка миллатлар кубогида эксперт сифатида ишладингиз, уни кетидан дарҳол меҳнат таътилига чиқдингиз. Бу давр мобайнида Суперлигада кўп ўйинлар ўтиб кетди. (Толибжон Қосимов, championat.asia)

- Бу ҳақиқат. Баъзи ўйинларни ўтказиб юбордим. Яхши савол. Аммо таътил бўлмаганида ҳам ёмон бўлиши мумкин эди. Асосан Лига кубогини ўтказиб юбордим. 3 август куни Ўзбекистонга етиб келганман. ЎФАда битта мураббий ишламайди, олимпия терма жамоаси устозлари бор масалан. Масалан Азизбек Ҳайдаровнинг ўзи ҳам кузатади. Янги Месси пайдо бўлди дейиши мумкин. Мен баҳолайман, аммо бошқа мураббийлар тавсия қилишлари мумкин. Бу нарсанинг Фаластинга қарши ўйинга ҳеч қандай таъсири йўқ. Буни олдиндан баҳолаганмиз. Энг мақбул ойда таътилга чиқдим. 

- Турли ёшдаги терма жамоаларимиз турли мусобақаларда иштирок этишмоқда. Сиз ёки сизнинг штабингиздаги мураббийлар уларни кузатиб боришадими? Ёки қандайдир йиғилишлар бўлиб турадими? (Ориф Толипов, Узрепорт телеканали).

- Миллий терма жамоа доим олимпия терма жамоасидан "озиқланади". Тўғри 14, 16 ёшли терма жамоалар ҳам бор. Аммо 14 ёшли футболчи билан, 18 ёшли футболчини терма жамоага тайёрлашнинг фарқи йўқ. Мен ОТЖ мураббийлар билан кўришиб гаплашиб тураман. Ҳар бир мураббийнинг фикри бор. Бир нарсадан хотиржам бўлишларини сўрайман. Биз ишлаяпмиз, хотиржам бўлаверинглар. Албатта Ўзбекистон терма жамоа мураббийи ёшлар жамоалари билан учрашиб туради. Аммо уларнинг ишига аралаша олмаймиз, уларнинг тайёргарлиги бошқача.


- Бир йилдан буён ишлаяпсиз. Тактикани танлаб олдингизми? 

- Ҳар бир терма жамоанинг ўз услуби бўлиши керак. Кичик ўзгаришлар қилдик. Ўз йўлимизни топиб олдик. Балки у ҳам бизга фойда бермаётгандир. 5 сентябрь куни Фаластин билан ўйинимиз бор, терма жамоага чақирилган барча футболчилар фақатгина 2 август куни тўлиқ йиғилади. Шу боис доим муаммолар бўлади. 


- Осиё Кубогидан олдин кўпчилик Ўзбекистон терма жамоасини ҳимоявий ўйнайди деб ўйлаганди. Сиз рақибга қараб тактика танлайсизми ёки футболчиларимизнинг ҳозирги ҳолатигами? (Мадина Аметова, СПОРТ ТВ)

- Агар ўзимизнинг ўйин услубимиз йўқ бўлса бу катта муаммо. Бизда ўйин услуби бор. Барчаси футболчига боғлиқ, тактика танлашда энг асосийси футболчи. Ўша ўйинчи ғалаба келтира оладими шуни ўйлаш керак.


- Ўнг қанот ярим ҳимоясида рақобат камдек. Аввалдан бу чизиққа кимларни кўзлагандингиз ва улар ким эди? (Бекзод Исаев, Sports.uz)

- Рақобат доим бўлган. Биз таркибимизда бор футболчилардан фойдаланишимиз керак. 


- Суперлигада тўпурарлар қаторида бораётган Муртозаев, Полвонов каби ҳужумчиларни бир марта бўлса ҳам синаб кўрилмади...

- Тўғри, бу менинг қарорим. Барчага ёқиб бўлмайди дедим. Ўзбекистон чемпионатидаги барча футболчиларни яхши биламан ва танийман. Олдинги ишлаган жойларимда чемпионат тўпурарини чақирмаганман хатто. Статистикага бутунлай ишониб қолмаслигимиз керак. Футбол бу компьютер эмас. Барчасини натижа ҳал қилади. Қайсидир ўйинчи ўз клубида яхши ўйнаши аммо терма жамоада ўйнай олмаслиги мумкин. Бу тўпурар дейишингиз мумкин, балки уни кейинроқ чақиришимиз мумкин. Саралаш ўйинлари энди бошланмоқда.


- Биз доим Жаҳон чемпионатига чиқа олмаймиз. Бунга доим турли сабаблар бўлади. Эрон, Корея, Япония ва Саудия Арабистони каби биздан кучли терма жамоалар бор. Яқинда улар қаторига Австралия ҳам қўшилди. Уларнинг чемпионати ҳам биздан кучли. Уларга қарши ўйинларда уларга мослашиб ўйнаш нотўғри эмасми? (Отабек Жўраев, СПОРТ ТВ). 

- Мураббийлар штаби реалликни кўриш учун барча ишни қилишимиз керак. Австралия биздан кучли дейишингиз мумкин, уларнинг сафида легионерлар бордир. Аммо ўша уларга қарши ўйин куни улардан кучли бўлишимиз керак. Барча нарсани бехато бажаришимиз керак. Чемпионат даражасини ошириш учун уни ўзгартира олмаймиз. Бор ўйинчилар ёрдамида энг кучли терма жамоани тузишимиз керак. Сизда кучли футболчилар бўлиши мумкин, аммо жамоа бўлмаслиги мумкин. "Реал" ёки "Барселона"да битта футболчи вазиятни ўзи ҳал қилади, бизда эса жамоавий ўйин кучли бўлиши керак. Яхши ўйнаш дегани тўпни назорат қилиш дегани эмас. Футболчилар ўз клубларидан турли ҳолатда етиб келишади. Клуб бошқа, терма жамоа бошқа. Биз Жаҳон чемпионатига чиқа оламиз! Ҳозир даражаси жиҳатидан биздан кучлироқ жамоалар бўлиши мумкин, аммо ўзимиз яхши жамоа шакллантиришимиз керак. Терма жамоада икки нарса муҳим, бирга яшаш, барча бирга олдинга интилиши ва иккинчиси ишонч. Бу менинг фикрим. Яхши савол бердингиз.


- Фаластин билан ўйин сунъий майдонда бўлади деган маълумотлар бор. Бунга тайёрмисиз? Иккинчи савол Ироқ билан ўйинни сиз танладингизми ёки терма жамоалар маркази таклиф қилдими? (Нарзулла Сайдуллаев, championat.asia)

- Ироқ билан ўйинни келишган ҳолда бу қарорга келдик. Бу биз учун энг оптимал вариант эди. Сунъий майдон албатта футболчиларга ёқмайди. Тўп сакраб кетади, қийин бўлади. Бу ўйинга тайёргарлик доирасида 5-6 та машғулотни сунъий майдонда ўтказишга қарор қилдик. Албатта Фаластин доим бу майдонда ўйнаб юрган ва уларда бу борада устунлик бўлиши мумкин. Аммо сунъий майдонда бўлади дегани, мағлуб бўламиз дегани эмас.


- Барча йиғинларда ҳимоя чизиғи деярли ўзгаришсиз. Умар Эшмуродов, Дилшод Аҳмадалиев, Шерзод Аъзамов ва Рустам Ашурматов каби футболчиларга деярли имконият берилмаяпти. (Толибжон Қосимов, championat.asia)

- Қайтараман барчага бирдек ёқиб бўлмайди. Биз бу ўйинчилардан кучлироқ деб ҳисоблаган футболчиларни чақирдик. Балки келажакда уларни синаб кўришимиз мумкин. Бунга шубҳа қилманг. 


- 2008-2009 йилларда Ўзбекистон чемпионати жуда кучли эди. Ривалдо, Денилсон... 2011 йилги Қатарда ўтган Осиё Кубогида терма жамоамиз ярим финалга қадар етиб борган. Ҳозирги чемпионат савиясига қандай баҳо берасиз? (Абдулазиз Искандаров, Интерфутбол)

Азизбек Ҳайдаров: - Ўша пайтда "Бунёдкор" жуда кучли бўлган ва барча ўйинларда осон ғалабаларга эришган. Бу эса терма жамоага жабр бўлган. Сабаби чемпионатда битта кучли клуб бўлса ва қолганларнинг савияси паст бўлса бу терма жамоага фойда бўлмайди. Бугунги кунда чемпионатимиз савияси яхши, оддий мисол барча ўйинлар ТВ орқали намойиш этилмоқда. Мен ҳам терма жамоага чақирилмаганимда алам қилган. Лекин мураббийнинг қарорини ҳурмат қилганман. Олдинги Жаҳон чемпионатига чиқа олмаслигимизда халқнинг ҳам айби бўлган, журналистларнинг ҳам айби бўлган. Босим қилишда ҳам чегара бўлиши керак. Футболчилар ОАВ орқали юлдуз ҳам бўлиши мумкин, ер билан битта бўлиши ҳам мумкин. Футболчилар ОАВ билан бирга ишлаши керак.


- Азиз Ғаниев ва Санжар Шоаҳмедов сиз мураббий бўлганингиздан кейин илк бор йиғинга чақирилишди. Улар айнан қайси жиҳатлари ёққани учун чақирилди? 

- Азиз ўйинни ўқий олиши, ўйинни бошқариши ёқди. Қанотларни жуда яхши алмаштира олади. Санжар эса техник жиҳатдан жуда кучли футболчи. Шу боис уларга имконият беришга қарор қилдик. Терма жамоага келиб худди шу ўйинни кўрсатиш осон эмас. Сабаби клуб ва терма жамоа турлича. Клубида талаб бошқача бўлиши мумкин, лекин терма жамоада бошқача. Масалан, Азиз Ҳайдаров Ўзбекистон чемпионатида ўйнаганида фақат шу ердагилар билан рақобат қилади. Терма жамоа сафида эса бутун дунёдаги футболчилар билан рақобат қилади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг