12 окт 10:30
Янгиликлар
Теннис
Елена Остапенконинг Линцдаги юриши давом этади
Австриянинг Линц шаҳрида ўтказилаётган WTA турнири ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.
Upper Austria Ladies Linz мусобақанинг яккалик баҳсларида ярим финал иштирокчилари маълум бўлди. Яқиндагина "Тошкент Опен-2019" турнирида иштирок этган латвиялик Елена Остапенко ярим финал иштирокчисига айланди.
Сайёрамизнинг 72-ракеткаси 1 соату 12 дақиқа давом этган 1/4 финал баҳсида рейтингнинг 43-поғонасидан жой олган қозоғистонлик Елена Рибакинани 7/5, 6/1 ҳисобида мағлуб этди. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви эди. Бугун Остапенко ярим финалда россиялик Екатерина Александровага қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар