UZ

Сўнгги янгиликлар

19:57"Бунақасига ҳамма ҳам қодир эмас". Волкановски Махачев билан жангни эслади 0 19:36Промоутер Фьюри ва Жошуа ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 19:15Теофимо Лопес Шоҳжаҳон Эргашевни мағлуб этган боксчи билан жанг қилмоқчи 0 18:54Аморим МЮ натижалари ҳақида: "Жуда хафаман, лекин нима қилиш кераклигини биламан" 0 18:33Кремлёв IBA ва ХОҚ ҳақида: "Ўртамиздаги муаммо фақат Томас Бах ва унинг шериклари билан" 0 18:12Пойтахтимизда жиу-житсу бўйича Ўзбекистон кубоги якунланди + ФОТО 0 17:51Тайсон Фьюрига фаолиятини якунлашни маслаҳат беришди 0 17:30"Реал" "Ливерпуль"нинг икки футболчиси билан битим тузмоқчи 0 17:09Алекс Волкановски кимларни ММА тарихидаги энг зўри деб ҳисоблашини айтди 0 16:48Трамп АҚШда аёллар боксини тақиқламоқчи 0 16:27Алматида 20 ёшли қозоғистонлик жаҳон чемпиони ўлдириб кетилди 0 16:06Алонсо фақат битта ҳолатда "Байер"ни тарк этади 0 15:45"Ҳумо" кутилмаганда тажрибали дарвозабони билан шартномани бекор қилди 0 15:24"Ред Булл" 2025 йилги мавсум учун таркибини эълон қилди 0 15:03Бокс бўйича 2024 йилги Ўзбекистон чемпионати 2025 йилда ўтказилади 0

14 мар 18:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

Элнур Абдураимов қозоғистонлик рақибга қарши жанг, Холдоров билан спарринг ва бошқа масалалар ҳақида гапирди

Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё/Океания минтақалари учун ўтган лицензион мусобақа делегациямиз учун муваффақиятли якунланганидан хабарингиз бор.

Боксчиларимиз орасида Элнур Абдураимов -63 килограмм вазн тоифасида ўтган баҳсларда барча рақибларини мағлуб этибгина қолмасдан яна бир бор Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди. Ҳа, айнан яна бир бор. Элнур 2015 йил Қатарнинг Доха шаҳрида ўтган жаҳон чемпионатида совриндор бўлиш орқали -60 кг вазн тоифасида Рио Олимпиадасига ҳам йўлланма олган эди. Бироқ терма жамоамиз мураббийлар штаби Риога ушбу вазнда Хуршид Тожибоевни олиб борган эдилар. Орадан 4 йил ўтиб, ўзида кучли ирода ва матонат тўплай олган Абдураимов Токио-2020 иштирокчисига айланди. Яна бир аҳамиятли томони унинг финалда қозоғистонлик Закир Сафиуллин билан ўтказган жанги кўпчилик мухлислар томонидан турнирнинг энг қизиқарли баҳси деб эътироф этилмоқда. Эътиборингизга ушбу боксчимиз билан мусобақа таассуротлари ҳақидаги интервьюни ҳавола қиламиз:


– Ушбу вазнда лицензион турнирга бориш учун жуда кучли ички спарринг жанги ҳам бўлганидан хабаримиз бор. Айтингчи, Иқболжон Холдоровга қарши кечган спарринг қийин бўлдими ёки мусобақадаги жанглар?
– Мен учун иккаласи ҳам қийин бўлди. Холдоров ҳам, Аммандаги рақиблар ҳам катта тажрибага эга ва техникаси юқори бўлган боксчилар. Ҳар икки ҳолатни тенглаштириб кўрмаган бўлар эдим. Иккиси ҳам мен учун бирдек қийин.

– Финалнинг учинчи раундида Сафиуллин билан гап талашиб қолгандай бўлдингиз. Аслида нима бўлган эди?
– Йўқ, унақа гап талашиб қолмадик. Мен унга: “Бекор бундай бокс тушдинг. Чиройли жанг қилганимиз яхши эди”, дедим. Кейин у кечирим сўради ва барчаси ўтиб кетди. Бу ҳолат жуда тез суратда бўлиб ўтди. Жанг якунида бир-биримизни табриклаб, жанг учун раҳмат айтдик. Бу ерда жиддий бир нарса йўқ.


– Рио Олимпиадасига йўлланмангиз бўла туриб бора олмаган эдингиз. Бу эса спортчида кейинги Олимпиадага ҳаракат қилиши учун жуда катта куч ва ирода талаб қилади. Ўзингизда қандай куч топдингиз?
– Албатта, бунга сабр керак. Жуда кўп сабр керак. Риода лицензия бўла туриб бора олмаган эдим. Кейинчалик ўзимда ирода топиб, шу мақсадим сари меҳнат қилдик. Машаққатли меҳнат ва сабр ортидан мана шу натижага эришдик деб ўйлайман.

– Мусобақа ва ундаги ғалаба таассуротлари қандай?
– Турнирни кўтаринки кайфиятда ўтказиб олдик. Унда энг кучли терма жамоа эканлигимизни яна бир карра исботлаб бердик. Бу барчамизнинг ғалабамиз, бу бутун Ўзбекистоннинг ғалабаси. Бизнинг бундай ғалаба қозонишимиз йўлида барча шароитларни яратиб берган ҳукуматимиз ва спортимиз раҳбариятига, биз билан меҳнат қилган мураббийларимизга катта раҳмат айтиб қоламан.

– Олдиндаги режалар қандай?
– Энг асосий режа – Токиога муносиб тайёрланиш. Энди бор эътиборимиз бўлажак Олимпиадага қаратилади. Йиғинларда янада катта меҳнат қилиб, иншооллоҳ, Токио-2020 Олимпия ўйинларидан ҳам ёруғ юз билан қайтиб келишни ният қилганмиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
15 мар 09:47:17
Abdul shox
Тулкин Кличев хамма ёкни таниш билиш еилиб ташади.. Бобо Усмон, Турсунов, Рузматов, Фанат Кахрамонов хаммаси танишлари и договорда алимпиадада чемпион булса бериладиган 200 минг доллари ярмини Тулкин Кличев олишга келишган 1000% факт бу.. Узбда чемпион булсаям бир тийин ТАНИШ БИЛИШ булиб кетти
   
14 мар 22:09:43
SPRINTERshashist
Хаммаси олдиндан хал булиб булган десам ишонасизларми? Шахсан Ман бобоусмон Шахрамни ютганини курмадим. Тулкин ака Нима киляпти термада буни Оллох билади
   
14 мар 20:00:15
Jasur TopSales
Элнур яхши боксчи лекин олимпиадада ундан медали кутиш кийин, чунки куп очик жанг килади ку жарохат олади , тактика юк, оек харакати юк, бита жойда колиб ишлайди, профессионал бокса мос жанглари, хавоскарда Икболжон Холдоров 63 ва 69 кг хозирги кунда Жахонда тенгсиз, унда техника, тактика, тезлик, зарба, оек харакати ало даражада, кучли ракибларни уйнаб уйнаб ютади, лекин Тулкин Киличев узини якинларини танлади, бу Олимпиатада 63 кг ва 69 кг , 75 кг, 91 кг натижа исботи булади.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг