UZ

Сўнгги янгиликлар

19:01Расман. Англия терма жамоаси аъзоси "Ал-Ҳилол"га ўтди 0 18:26Тайсон Фьюри Хргович билан жанг учун шартини айтди 0 17:45"Дана Уайт доғистонликларга ҳамма нарсага рухсат беради" - UFC жангчиси 0 17:13Даниэль Дюбуа ва Фабио Уордли ўртасидаги реванш санаси маълум қилинди 0 16:46Платини "Олтин тўп"ни Кварацхелияга бермоқчи 0 16:07"Ҳеч ким бу жангга рози бўлмайди" — Хукер Усман Нурмагомедовнинг UFCдаги эҳтимолий дебюти ҳақида гапирди 0 15:30Хргович: "Итаума рақибларим орасида энг яхшиси, аммо..." 0 14:59Янгиланган WTA рейтингида Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси ўзгарди 0 14:33Платини Инфантинони танқид қилди ва уни ФИФАдан истеъфога чиқишга чақирди 0 14:08Тайсон Фьюри: "Агар гап сотиш учун чемпионлик камарлари берилганда, мен мутлақ жаҳон чемпиони бўлардим" 0 13:39Mangu 5 турнири учун яна бир қизиқарли жанг тасдиқланди + ПОСТЕР 0 13:10Шон О’Мэлли Умар Нурмагомедовнинг мағлубиятига изоҳ берди 0 12:44Фабрицио Романо Карим Бенземанинг келажаги ҳақида инсайд эълон қилди 0 12:08Жокович 20 йилда илк бор "Катта Дубулға" турнири стартидаёқ мағлуб бўлди 0 11:42Жастин Гэтжи: "Иккала қўлим ҳам Топурия билан бўлган жангдан кейин ҳалиям оғрияпти" 0

07 мар 13:03
Янгиликлар

Бокс/ММА

Элшод Расуловни табриклаймиз!

Бугун собиқ боксчи, бугунги кунда мураббийлик фаолияти билан шуғулланаётган Элшод Расуловнинг туғилган куни.

Элшод Расулов 1986 йил Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида таваллуд топган. Кўп йиллар бокс терма жамоамиз шарафини муносиб ҳимоя қилган қаҳрамонимиз аввалига қиличбозлик спорт тури билан профессионал тарзда шуғулланган. Бироқ, бокс уни ўзига оҳанграбодек тортган. 2004 йилда ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони, 2006 йил ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон биринчилиги ғолиби, икки карра Осиё чемпиони, икки карра Осиё ўйинлари олтин медал соҳиби, уч карра жаҳон чемпионати совриндори каби ютуқларга эришган, боксчилик фаолиятида уч марта олимпия ўйинларида иштирок этган. 2012 йил Лондон олимпиадасида Ўзбекистон делегацияси байроқдори бўлган Расулов "Меҳнат шуҳрати" ордени, "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи" унвони билан тақдирланган.

Бугунги кунда аёллар бокс терма жамоамиз мураббийлар штабида фаолият олиб бораётган фахримиз 34 ёшни қарши олмоқда. Фурсатдан фойдаланиб  сайтимиз ходимлари ва мухлислари номидан Элшод Расуловни туғилган куни билан муборакбод этамиз. Унга метиндек мустаҳкам соғлик, оилавий бахт ҳамроҳ бўлсин деймиз. Ўзи эришмаган олимпиада шоҳсупаси шогирдларига насиб қилишига тилакдошмиз!

Сарвиноз Рахмонқулова

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг