02 мар 07:56
Янгиликлар
Бокс/ММА
Энди Руис қайтмоқда ва у ўзига тегишлиларни қайтариб олмоқчи
Супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Энди Руис яна рингга қайтмоқда.
Мексикалик боксчи WBC йўналишининг янги чемпиони, британиялик Тайсон Фьюрига қарши жанг ўтказишни мақсад қилган. Руис мақсади жиддий эканлиги ва жанг август ойларида ўтказилиши мумкинлигини айтди.
"Тез орада машғулотларни бошлайман. Бу ишни имкон қадар тезроқ амалга оширишим керак. Режа бўйича август ойида рингга чиқаман. Менга Луис Ортис билан жанг ўтказишни таклиф қилишяпти. Асосий мақсадим - Тайсон Фьюри! Лекин унгача кучсизроқ рақиб билан жангда ўзимни синаб олишим лозим", - Руиснинг сўзларини келтирмоқда BoxingScene.
Эслатиб ўтамиз, Энди Руис ўзининг ҳозирча сўнггиси бўлиб турган жангида Энтони Жошуага ютқазиб қўйганди.
Ҳавола :
Манба : isport
Фикрлар