10 май 23:55
Янгиликлар
Бокс/ММА

Энг кўпи Ўзбекистонда: ярим финалга қайси мамлакатдан неча нафар боксчи етиб келди?
Тошкент шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионати ўзининг энг қизғин палласига кириб улгурди.
Ҳозирга қадар мусобақада чорак финал баҳслари якунланди ва медалчилар номи маълум бўлди.
Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 9 нафар боксчи билан ярим финалга қадар етиб келди. Куба ва Россия 6 нафар, Қозоғистон эса 5 нафар боксчи билан финал йўлланмаси учун курашади.
Ярим финалчилар сони:
Ўзбекистон - 9
Куба, Россия - 6
Қозоғистон - 5
Франция, Грузия, Ҳиндистон, Испания - 3
Арманистон, Озарбайжон, Бразилия, Мўғулистон - 2
Хитой, Италия, Иордания, Қирғизистон, Мексика, Тожикистон - 1
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар