06 июн 15:11
Янгиликлар
Энтони Жошуа - Диллиан Уайт жангининг эҳтимолий санаси айтилди
Жошуанинг промоутери Эдди Хирннинг айтишича, британияликлар ўртасидаги жанг 12 август куни пойтахт Лондонда бўлиб ўтади.
"Диллианга дам олиш кунларини таклиф қилдик. Биз ундан жавоб кутяпмиз. Диллиан учун реванш олишга яхшигина имконият. Бу жанг супероғир вазн тоифасидаги йилнинг энг яхши тўқнашувларидан бири бўлиши шубҳасиз. Ҳар икки боксчи бу жангни хоҳлаётган бўлса-да, музокаралар кўпчилик ўйлаганчалик осон кечмаяпти", – дея Хирннинг сўзларини келтирмоқда BBC.
Эслатиб ўтамиз, Энтони ўзининг сўнгги жангини шу йилнинг апрель ойида америкалик Жермейн Франклинга қарши ўтказиб, рақибини очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратган эди. Қизиғи, Уайт ҳам ўзининг сўнгги жангида айнан Франклиндан ҳакамларнинг якдил қарори билан устун келган.
Фикрлар