24 авг 12:31
Янгиликлар
Бокс/ММА
Энтони Жошуа: Поветкин — "молодец"!
Супероғир вазнда WBA, WBO ва IBF йўналишлари чемпиони Энтони Жошуа Александр Поветкиннинг ғалабасига муносабат билдирди.
Россиялик 40 ёшли боксчи бизнинг вақт билан кеча тонг саҳарда британиялик Диллиан Уайтни нокаутга учратиб, вақтинчалик чемпионлик камарини қўлга киритганди.
"Диллиан Уайтнинг фаолияти ҳали узоқ давом этади ва унинг келажаги порлоқ эканига ишонаман. Бу мағлубият унинг статистикасидаги кичик бир доғ. Ҳозир одамлар Диллиан ҳақида бўлмағур гапларни гапиришяпти. Мен бу фикрларга қўшилмайман. У ҳақиқий жангчи. Унга тезроқ барчасини унутиб, рингга кучли бўлиб қайтишини тилайман. Бизнинг спорт хавфли. Аммо ҳаёт давом этади. Поветкин шунчаки "молодец!". Диллиан, сен гап-сўзларга эътибор берма!", — дея Жошуанинг сўзларини келтирмоқда TalkSport.
Ҳавола :
Фикрлар