UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0

26 июл 13:38
Янгиликлар

Спорт курашлари

Эркин кураш бўйича Эрон лига чемпионати қолдирилди

Эркин кураш бўйича Эрон лига чемпионати кечроқ муддатга қолдирилди.

Ушбу мусобақа шу кунларда старт олиши керак эди. Бунга мамлакатдаги коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик мураккаб вазият сабаб бўлди. Айнан Эрон Ислом Республикаси Хитойдан сўнг коронавирус авж олган иккинчи мамлакатга айланган эди.  

Мамлакатда вазият жиддий бўлиб, ҳар куни икки юз нафардан зиёд киши касаллик қурбонига айланмоқда. Пандемия спорт кураши вакиллари, спортчилар, мураббийлар, уларнинг оила аъзоларини ҳам четлаб ўтмаяпти.  

Эрон лига чемпионатида қатнашиш учун етти жамоа шакллантирилганди. Бу жамоалар таркибида Озарбайжон ва Грузиядан келган легионерлар ҳам бор эди. Бу мусобақа Эрон клублар чемпионати ҳам деб юритилади. Чемпионат вазият юмшашига қараб август ойининг охирларида ўтказилиши мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг