UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0

15 дек 10:14
Янгиликлар

Спорт курашлари

Эркин курашчиларимизнинг "Янгиобод"даги машғулоти давом этади ФОТОРЕПОРТАЖ

Шу кунларда Олим Ҳикматов, Абдурауф Бозорбоев мураббийлигидаги эркин курашчиларимиз Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳарчасида жойлашган "Янгиобод" базасида ўқув-машғулот йиғини ўтказишяпти.

Ушбу йиғин 24 декабрга қадар давом этиб, февраль ойида Қозоғистонда ўтказилиши режалаштирилаётган Осиё чемпионатига тайёргарлик босқич вазифасини ўтаб бермоқда. Куни икки маҳалдан ўтказилаётган машғулотларда терма жамоамизнинг биринчи ва иккинчи рақамли курашчилари иштирок этишяпти. 

Таркибдан Рио-2016 Олимпиадаси совриндори Ихтиёр Наврўзов, жаҳон чемпионати совриндори, Осиё ўйинларининг икки карра ғолиби Бекзод Абдураҳмонов сингари тажрибали эркин курашчиларимиз бор. 

Рашид Қурбонов айни кунларда Сербияда ўтказилаётган шахсий ҳисобдаги жаҳон Кубогида юртимиз шарафини ҳимоя қиляпти. Иляс Бекбулатов, Иса Шапиев, Магомед Ибрагимов каби тажрибали курашчиларимиз эса Кабардино-Балкарияда терма жамоамизнинг маслаҳатчи мураббийи Али Аҳмедов бошчилигида машғулот ўтказишмоқда. 

Суратлар муаллифи - Азиз ТЎХТАМУРОДОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг