UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0

14 сен 16:06
Янгиликлар

Спорт курашлари

Эрон терма жамоаси бош мураббийи ортиқ ишламоқчи эмас

Юнон-рим кураши бўйича Эрон терма жамоаси бош мураббийи Муҳаммад Бана мамлакат бош жамоаси билан ортиқ ишлаш нияти йўқлигини маълум қилди.

Бу ҳақида 62 ёшли мутахассис ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида хабар берди, шунингдек, Эрон спорт курашлари федерацияси президенти Алиризо Дабирни телефон мулоқотида огоҳлантирди. 

Бош мураббийнинг бундай кескин қарорга келишига санитария хизматининг терма жамоа машғулотига тақиқ қўйгани ва бу ҳолатга федерация ўз муносабатини билдирмагани сабаб бўлмоқда. 

Муҳаммад Бананинг айтишича, ҳатто мураккаб эпидемиологик вазиятда ҳам ўқув-машғулот йиғинини ташкил этиш учун имкон топса бўлади. Бош мураббийнинг истеъфоси қабул қилинмади. 

Маълумот учун, спортчилик даврида жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори бўлган Муҳаммад Бана Эрон тарихидаги энг омадли мураббийлардан ҳисобланади. Унинг мураббийлигидаги эронлик "классик"лар Лондон-2012 Олимпиадасида 3 та олтин медални қўлга киритган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг