UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45Топурия Кроуфорд ва Стивенсонга кескин жавоб қайтарди 0 19:22Фомин Фужайра, Кудерметова эса Анталиядаги "Челленжер" турнирида қатнашади 0 19:00Роналдунинг жароҳати бўйича тафсилотлар 0 18:39Усикнинг Қоҳирадаги жанги учун WBC камари ҳам ўртага қўйилади 0 18:18Осиё чемпионати. Йигитларимиз ҳам сабля дастурида иккинчи бўлишди 0 17:55Илия Топурия Оливейра — Холлоуэй реванши учун тахмин билдирди 0 17:32"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди. Клуб ПСЖ юлдузини трансфер қилмоқчи 0 17:10Авазбек Холмирзаевнинг ONE Championship камари учун жанги қачон бўлиб ўтиши эълон қилинди 0 16:49UFC жангчиси Богдан Гусков ўзи учун қимматбаҳо автомобиль харид қилди (ФОТО) 0 16:24Илия Топурия ўзи жанг қилган энг қийин рақибини кимлигини айтди 0 16:01Ўзбекистон МТЖ аъзоси жароҳат олди 0 15:39Девин Хейни эҳтимолий чемпионлик жангида Шаҳрам Ғиёсовнинг имкониятларини юқори баҳолади 0 15:17"Странжа" турнирида энг яхши боксчилар аниқланди 0 14:53Таниқли инсайдер Шаҳрам Ғиёсов ва Бектемир Мелиқўзиевга оид яхши хабарлар борлигини маълум қилди 0 14:32Миржалол Қосимов рўза тутишнинг футболчиларга таъсири ҳақида тўхталди 0

11 фев 12:21
Янгиликлар

Бокс/ММА

Эшитдик-да! Шаҳрам Ғиёсов Ботир Аҳмедов билан жанг қилиши мумкин

Ҳаваскор боксда жаҳон чемпиони, Рио Олимпиадаси совриндори Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жангини Россия шарафини ҳимоя қилувчи боксчи Ботир Аҳмедовга қарши ўтказиши мумкин.

Olamsport.com сайтига маълум бўлишича, ушбу жанг "Matchroom Boxing" компанияси томонидан Тошкентда ташкил этиладиган жанг оқшоми доирасида бўлиб ўтади. Бу албатта ҳозирча расман тасдиқланмаган. Аммо, ушбу жангни ташкил этиш юзасидан музокаралар олиб борилган.

Маълумот учун, Шаҳрам Ғиёсов ва Ботир Аҳмедов битта жамоада, "Мир Бокса" компанияси билан ҳамкорлик қилган ҳолда машғулотлар ўтказишади. Кўринишидан, компания ушбу вазнда асосий эътиборни кимга қаратиш маъқул бўлишини аниқлаб олмоқчи. Айни пайтда Ботир WBA рейтингида 5, Шаҳрам эса 6-ўринни эгаллаб турибди. 

Маълумот учун, Шаҳрам шу кунгача проф боксда 10 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида рақибларини мағлуб этган (8 та нокаут). Ўз вақтида Ўзбекистонда туғилган, 30 ёшли Ботир Аҳмедов эса 9 маротаба профессионал жанг ўтказган. Уларнинг 8 тасида ғалаба қозонган (7 та нокаут). 1 маротаба эса очколар эвазига имкониятни бой бериб қўйган. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
11 фев 16:31:28
Asror Abdukadirov
Ахмоқлар иккита Узбек бир бировини ургандан кура уша сенларни уриштирайотган Урисни ер тишлатмайсанларми..!!!
   
11 фев 13:47:04
Tohir Tursunaliyev
Botir Ahmedov Rossiya sharafini himoya qilishi boksimiz uchun minus. Uyal Botir, uyal boks federatsiya
   
11 фев 12:48:05
Adhamjon 40 C123 MA
Agar shu jang bo'lsa qizig' jang bo'ladi.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг