UZ

Сўнгги янгиликлар

00:08Баҳодир Жалолов иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 18:47Дана Уайт Макгрегорнинг "Оқ уйда жанг қиламан" деган сўзларига жавоб қайтарди 0 18:26"Анкалаев энди ўзига бир неча саволни бериши керак" - UFC собиқ чемпиони 0 18:02Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз? 0 17:39Двалишвили вазнини ўзгартириш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 17:17Дана Уайт: "Яқин орада энг даҳшатли кардни кўрасизлар" 0 16:52"Алекс икки ой залдан чиқмади, фақат нокаут ҳақида ўйлади" - Перейранинг мураббийи 0 16:25"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак 0 16:02Боксчи қизларимиз ҳам, йигитларимиз ҳам МДҲ ўйинларида тенгсиз бўлишди 0 15:39Магомед Анкалаев Алекс Перейра билан чемпионлик реваншидаги мағлубиятига илк бор изоҳ берди 0 15:17Конор Макгрегор спортдаги келажаги ҳақида гапирди 0 14:53Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган 0 14:28Дана Уайт Перейра ва Жон Жонс ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб берди 0 14:05Алекс Перейра Магомед Анкалаевнинг устидан кулди (ФОТО) 0 13:44Фомин 200 000 долларлик турнирда 4-ракеткани мағлуб этди 0

03 янв 08:46
Янгиликлар

Бокс/ММА

ESPN йилнинг энг яхшиларини аниқлади (барча номинация ғолиблари)

Теглар :  ESPN
Американинг дунёга машҳур ESPN спорт портали бир нечта номинация бўйича якунига етган 2023 йилнинг профессионал бокс оламидаги энг яхшиларини аниқлади.

Жумладан, "Энг яхши боксчи" номинациясида япониялик 30 ёшли Наоя Иноуэ эътироф этилди. У йил бошида ўзи учун тўртинчи вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлди. Ўтган ҳафта эса Муроджон Аҳмадалиевнинг вазнида мутлақ жаҳон чемпионига айланди. Енгил вазнда мутлақ жаҳон чемпиони Девин Хейни сўровномада иккинчи, Теренс Кроуфорд ва Дэвид Бенавидес эса кейинги ўринларни банд этишди.

Аёллар ўртасида 2023 йилнинг энг яхши боксчиси сифатида ирландиялик Кэти Тейлор эълон қилинди. У иккинчи уринишда ўзи учун иккинчи вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони бўлди. У сўровномада Аманда Серрано ва Есика Нери Платани ортда қолдирди.

"Йил жанги" номинациясида Хайме Мунгиа ҳамда Сергей Деревянченко жанги ғолиб деб топилди. Иккинчи ўрта вазн тоифасидаги жанг июнь ойида ўтказилиб, унда Мунгиа очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонганди. Ушбу жанг сўровномада Луис Нери - Азат Ованесян, Шавкат Раҳимов - Жо Кордина ҳамда Девин Хейни - Василий Ломаченко жангларини ортда қолдирди.

ESPN талқини бўйича "Йил нокаути" дея май ойида Дзюнто Накатани ва Эндрю Молоуни ўртасида ўтказилган жангдаги нокаут эътироф этилди. Кейинги ўринларда Дэвид Моррелл - Ямагучи Фалкан ҳамда Марк Магсайо - Исаак Авелар жангидаги нокаутлар қайд этилди.

"Йил мураббийи" номинациясида америкалик мутахассис Брайан Макинтайр ғолиб бўлди. У Теренс Кроуфорднинг мураббийи ҳисобланади. Шунингдек, Макинтайр америкалик истеъдодли боксчи Кейшон Дэвисга ҳам устозлик қилди. Брайан Крис Юбанкка Лиам Смитдан реванш олишга ҳам ёрдам берган.

"Йил апсети" номинациясида Рафаэль Эспиноса тан олинди. Мексикалик унчалик таниқли бўлмаган боксчи икки карра Олимпиада ҳамда жаҳон чемпиони Робейси Рамиресни мағлуб этишга муваффақ бўлди. Бу номинацияга Брайан Мендосанинг Себастьян Фундора, Жозеф Паркернинг Деонтей Уайлдер устидан қозонган ғалабалари ҳам номзод сифатида қўйилган эди.

Эркаклар ўртасида келажаги порлоқ боксчи сифатида ярим енгил вазн тоифасида ўз жангларини ўтказиб келаётган америкалик 26 ёшли Брюс Кэррингтон (10-0, 6 КО), аёллар орасида эса — 22 ёшли Кэролин Дюбуа (8-0, 5 КО) тан олинди. Кэролин Дэниэл Дюбуанинг кичик синглиси бўлади. Бу номинацияга Энди Крус, Флойд Скофилд ва Скай Николсонларнинг номзоди қўйилган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг