UZ

Сўнгги янгиликлар

13:56Манба: UFC 2027 йилда Россияда турнир ўтказиши мумкин 0 13:15Бугун оғир атлетикачиларимизнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки бошланади 0 12:33Янгиланган UFC рейтингида Богдан Гусков кўтарилди 0 11:48Ямалнинг отаси аэропортда официант қизнинг юзига тупуриб, эркак кишига стул отди 1 11:03Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини муваффақиятли бошлади 0 10:22Toray Pan Pacific Open Tennis. Раҳимова дунёнинг 33-ракеткасини мағлуб этди 0 09:31Ўзбекистон ва Хитой крикет соҳасида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқда 0 08:39Англия лига Кубоги. 4-даражали лиганинг 18-ўриндаги жамоаси "Арсенал"ни турнирдан чиқариб юборди 0 07:57Боксчиларимиз Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди 0 07:06Янгиланган UFC рейтингида Кавана кўтарилди. Темировчи? 0 20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0

26 июл 14:27
Янгиликлар

Шахмат

Esports World Cup Chess. Синдаров 1,5 млн долларлик мусобақанинг саралашини муваффақиятли бошлади

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида шахмат бўйича мукофот жамғармаси 1 миллион 550 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи нуфузли турнирнинг саралаш баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Esports World Cup Chess турнирининг асосий иштирокчилари, яъни турнирда тўғридан-тўғри қатнашувчи шахматчилар номи аллақачон маълум бўлиб улгурган. Яна тўрт нафар қатнашчи икки босқичдан иборат саралаш ўйинлари орқали асосий босқичга чиқиш учун кураш олиб боришяпти.    

EWC Chess – Last Chance Qualifier формати 4 та алоҳида гуруҳда 9 турдан иборат швейцарча тизимда ўтказилди. Гуруҳларда кучли тўртликдан ўрин олган шахматчилар плей‑оффга йўл олишди. Ушбу саралаш босқичида ҳамюртларимиздан Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Якуббоев ҳам ўз омадии синаб кўрмоқда. 

Афсуски, Якуббоев 5 очко билан ўз гуруҳида 5-ўринни эгаллаб, ҳал қилувчи плей-офф босқичига йўлланмани қўлга кирита олмади. Синдаров эса биринчи саралаш босқичини муваффақиятли якунлади. Кучли гроссмейстерлар жам бўлган С гуруҳида 5,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 3-ўринни эгаллади ва плей-оффга йўл олди. 

Маълумот учун, Esports World Cup Chess турнирида Нодирбек Абдусатторов тўғридан-тўғри асосий баҳсларда иштирок этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг